loader
Foto

Навальнийни ўлдиришди

Ямало-Ненецк автоном округидаги колонияда жазо ўтаётган Алексей Навальний ўлди, деб хабар қилди Россия федерал жазони ўташ хизмати.

“2024 йил 16 февраль куни 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида маҳкум A.A.Навальний сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилди, деярли дарҳол ҳушини йўқотди”, — дейилади хабарда.

Муассаса тиббий ходимлари зудлик билан етиб келишган ва тез ёрдам бригадаси чақирилган.

"Барча зарур реанимация чоралари кўрилган, бироқ ижобий натижа бермаган. Шошилинч тиббий ёрдам шифокорлари маҳкумнинг ўлимини тасдиқлади. Ўлим сабаблари аниқланмоқда", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Навальний фирибгарлик ва бир қатор бошқа айбловлар, жумладан, экстремистик ҳамжамият ташкил этиш (Коррупцияга қарши кураш фонди) этишда айбланиб, 19 йил қамоқ жазоси тайинланган эди. У жазони Ямало-Ненец автоном округининг Харп қишлоғидаги ИК-3 махсус режимли колониясида ўтаётган эди.

 

 

 

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Навальний 30 суткалик ҳибсдан кейин озодликка чиқарилди