Коррупцияга қарши кураш Фонди асосчиси Алексей Навальний 27 июль куни ҳукумат билан келишилмаган акцияга чиқишга даъват қилгани учун 30 суткалик ҳибсдан кейин озодликка чиқарилди. Бу ҳақида Twitter да унинг матбуот котиби Кира Ярмиш хабар берди.
Яқинда Москва шаҳар Симонов суди махсус ҳибсхона раҳбариятининг ушбу мухолифатчини ҳибсда ушлаб туришни яна 18,5 соатга узайтириш ҳақидаги илтимосини рад қилганди. Бу Навальний саломатлиги ёмонлашгани туфайли касалхонада ўтказилган вақтдир.