loader
Foto

Аднан Октар: Граф Калиостронинг туркча пародияси

1956 йилда туғилган Аднан Октарнинг ёшлиги борасида маълумотларда ноаниқликлар кўп. Унда Туркиянинг турли тиббиёт муассасалари томонидан берилган 7 та справка бор бўлиб, ҳаммасида битта ташхис кўрсатилган – шизофрения (!). Ўз вақтида шу справкалари туфайли у жиноий жавобгарликлардан қутилиб қолганди.



Олис ўтмиш – 1991 йилда Аднан Октарга қарши наркотик модда (кокаин) истеъмол қилгани учун жиноий иш қўзғатилган, бироқ узоқ вақт давом этган суд процессидан сўнг 1994 йилда далиллар етарли бўлмагани боис иш ёпилганди.



90-чи йиллар охирида Туркиядаги қатор жанжаллар натижасида Аднан Октар бошчилигида уюшган жиноий гуруҳ фаолият юритгани маълум бўлди. Унинг диндош жамоаси аъзоларидан иборат бу гуруҳ юқори мартабали мулозимлар тўғрисида обрўсизлантирувчи маълумотлар тўплаш ва товламачилик қилиш билан шуғулланиб келган. Айтилишича, унинг гуруҳи ичида ахлоқсизлик, бузуқлик ҳукмрон бўлган.



1990 йилда Аднан Октарнинг бир гуруҳ издошлари унинг измидан чиқиб кетиб, “Қизил Имом” номини олди. Бу гуруҳни Серхан Чевик бошқарарди. Бирмунча вақт ўтиб Аднан Октарнинг издоши Серкан Жиминли оммавий ахборот воситаларида “Қизил Имом” тарафдорлари қурол контрабандаси билан шуғулланаётгани ва фоҳишабозликни назорат қилаётгани тўғрисидаги маълумотни чиқарди ва ўз баёнотини яширин камералар воситасида олинган тасвирлар билан мустаҳкамлади.



Серхан Чевик ўз навбатида Октарнинг қирқта қизлардан иборат ҳарами борлигини эълон қилди. Бу икки тўдабоши ўртасидаги жанжал таъсир доиралари бўйича келишувга эришганларидан сўнг орадаги келишмовчилик ҳам йўқолди.



“Криминал истеъдодлар, қизлар, кокаин ва бриллиантлар”



1999 йилда Аднан Октарни ҳибсга олдилар ва унги ноқонуний даромад олиш мақсадида гуруҳ тузиш бўйича расмий айблов қўйилди. У 9 ой давомида ҳибсда сақланди. Аднан Октар ва унинг гуруҳига қарши бутун бошли амалиёт ўтказилди ва натижада бир неча ўнлаб одамлар қўлга олинди. Ушбу амалиётни бошқарган Туркия ички ишлар вазири Садеттин Тантан Аднан Октар Туркия учун қурд сепаратистларининг раҳбари Абдулла Ожалан каби хавфли деб билдирди. Суд бир неча ой давом этди ва Туркия оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.



Турмада Аднан Октар терговчиларнинг сўроқлари давомида бир неча муҳим баёнотлар берди. У секс-тузоқларни уюштиришга асосланган шантаж учун қонунчилик қаттиқ жазо чораларини кўзда тутишини билганидан сўнг  ушбу тактикадан 1997 йилда воз кечганини маълум қилди. “Биз эски кассеталарнинг ҳамммасини йўқ қилдик. Шундан кейин биз нишонга олган одамларимизнинг юзини порнофильмлар ва журналлардан олинган фотосуратларга монтаж қилиб, уларни шантаж қила бошладик. Иш ниҳоясига етганда эса қўлимиздаги бор тасвирларни йўқ қилдик”.



Октарнинг ҳибсга олиниши фарзандларини бир неча йиллардан бери кўрмаётган ва уларнинг уйга қайтишини истаётган жамоатнинг аъзолари полицияга мурожаат қила бошлаганларида бошқа бир нечта жанжалнинг қўзғалишига олиб келди. Бироқ номаълум одамлар билан телефон орқали сўзлашувлар оқибатида уларнинг кўпчлиги ўз даъволаридан воз кечдилар. Мисол учун, 15 ёшли қизини сўнгги бор 1989 йилда кўрган Гюзиде Айдгмуш Аднан Октар устидан шикоят қилишини, бироқ буни юридик жиҳатдан расмийлаштирмасликни сўраётганини маълум қилди. “Сизга таҳдид бўлдими?” деган саволга у “Қизимнинг дўстлари билан дўстона оҳангда гаплашдим ва судга ариза бериш фикридан қайтдим”, дея жавоб берди.

Худди шу тарзда ёш фотомоделлар Тугче Дорас ва Сечкин Пирилер номаълум сабабларга кўра полицияга берган кўрсатмаларидан воз кечдилар. Ҳолбуки, сўроқ давомида улар жамоа аъзолари ва шу жумладан Октарнинг ўзи уларни жинсий алоқа қилишга мажбурлаганини тан олгандилар. 



Октарнинг жиноий гуруҳи иши бўйича ўтган гувоҳларнинг кўрсатмаларидан ушбу жамоанинг тахминий тузилмаси маълум бўлди. Бош имом (Аднан Октар). Унга энг яқин бўлган издошлар гуруҳи – имомлар (Бахадир Гювен, Фират Девелиоглу ва бошқалар). Биродарлар ва опа-сингиллар (“иймон” даражасига етган аёллар ҳисжобда бўлган). Жориялар, яъни синовдан ўтмаган қизлар жамоатда ёрдамчи ролни бажарадилар. “Моторлар” – жамоатга янги кирган қизлар, уларга қоидалар ва имтиёзларнинг аксарияти татбиқ этилмайди. Айна у тоифадаги, етарли иймон даражасига етмаган қизларни “секс-тузоқ” ишларини ташкил этишга жалб этиларди. Улар, шунингдек, жамоа эркакларининг шаҳвоний эҳтиросларини қондиришга хизмат қилардилар.



Аднан Октарни 18 йилга озодликдан маҳрум этишлари керак эди. Прокурор айнан шу муддатга қамашни талаб қилганди, бироқ ушбу иш бўйича асосий гувоҳлар ўзлари берган кўрсатмаларидан воз кечганлари ва унга нисбатан эътирозлари йўқлигини билдирганлари боис процесс кутилган натижани бермади. Айтидан, жуда нуфузли шахслар бу ишга аралашдилар, негаки Аднан Октарнинг ўзи ҳам панжара ортида қоламан деган хаёлда эди.



Бачканаликдан эҳтиромга



Туркияда 2000 йиллар бошида Адолат ва тараққиёт партияси ҳокимиятни эгаллан вақтдан бошлаб Аднан Октар учун эркинлик даври келди. У ўз бизнесини кенгайтирди, телеканал очди ҳамда етарли даражада бачкана бўлса ҳам ҳурматли арбоб ролини ижро эта бошлади. Бироқ тўғридан-тўғри эфирда юзига тонна-тонна макияж чаплаб олган ярим яланғоч қизлар даврасидаги  Oppa Gangnam Style мусиқаси остида рақсга тушишдан бошқа эътиборга тортувчи бирор кўрсатув йўқ.



Аднан Октар Туркияда Ғарбнинг яҳудий-насроний тамаддуни параметрларига мос келувчи Исломнинг толерант, юмшоқ шаклини легитимлаштирилишига қаратилган динлараро диалог лойиҳасида фаол иштирок этмоқда. Унинг ушбу лойиҳадаги иштироки афтидан Туркиянинг ҳозирги раҳбариятига унинг ўтмишини унутишга ҳамда телеэфир орқали намойиш этаётган “шўхликларига” панжа ортидан қарашига сабаб бўлмоқда.



Сохта миссия, масон ва Исроил лоббиси агенти?



Бироқ сўнгги йилларда Аднан Октар ультраконсерватив Исмаилаға нақшбандия жамоатига ўтказилаётган босим билан боғлиқ ўта муҳим сиёсий фитна иштирокчисига айланиб қолди.  Туркиядаги ушбу кўпсонли жамоат Адолат ва Тараққиёт партиясига эмас, балки Нажмиддин Эрбоқаннинг Миллий Кураш тарафдорларини қўллаб келарди. Сайловларда улар одатда Эрбоқан томонидан тузилган “Фазилет” ва Рафаъа партиясининг вориси бўлмиш “Саадет” партиясига овоз беришарди. Жамоат раҳбарининг ўнг қўли саналган Жуббели Ахмет Хожа 2012 йилда катта жанжалнинг келиб чиқишига сабаб бўлганда Туркияда катта шовқин кўтарилди. Уни чўри савдосида айбладилар. Бунга Жуббелига ўхшаш кимсанинг ўта беҳаё ҳолатда видеоёзуви асос бўлди. Видеоёзувни тайёрлашда кўпчилик айнан Аднан Октардан шубҳаланмоқдалар. Аднан Октар ўзининг телекўрсатувида чиқиш қилиб, порнографик видеоёзувли кассетани шахсан кўриб чиққанини ва ундаги саҳналар ҳақиқий, унда бегона қўйлмалар йўқ деб билдирди. У кўрган нарсасидан ғазабланганини (унда нега кўрдинг, деб сўрайдиган йўқ), бу ўта кетган масъулиятсизликнинг намунаси деб билдирди. Аднан Жуббелига мурожаат қилиб шундай деди: “Йигит, сен жуда покиза жамаотнинг аъзосисан. Махмут Хожани ва бу жамоатдаги бошқа покиза инсонларни шарманда қилишга қандай ҳаддинг сиғди?”

Қайд этиш жоиз, бу жанжалгача Жуббели Аднан Октарга нисбатан кескин танқидий кайфиятда бўлиб, уни масон ва “Исроил” айғоқчиси деб атарди. Улар ўртасидаги келишмовчилик Жуббелининг Аднан Октарни “Сохта Маҳдий” деб атагани ва унинг жиннихонадан справкаси борлигини эслатганидан бошланди. Аднан Октар бунга жавобан Жуббелини Эргенекон билан боғлиқ одам деб атади. Иккови бир-бирини судга беришди. Турмада ўтирган Жуббели қўққисдан ўз позициясини кескин ўзгартирди ва Октардан расмий равишда кечирим сўрашга қарор қилди. Шундан сўнг Аднан Октар унинг қамоқдан чиқишига “кўмак берди”. Бирмунча вақт ўтиб Аднан Октар Жуббелини ўзининг шогирди деб атай бошлади.

 

Аднан Октарнинг ушбу фитнада иштироки, шунингдек, “Мави Мармар” атрофидаги тўқнашув натижасижа “Озодлик флотилияси”нинг ҳалок бўлган иштирокчиларига товон тўлаш бўйича унинг Туркия ва Исроил ўртасидаги иккитомонлама алоқаларни таъминлашда бевосита иштирок этгани тўғрисидаги баёноти унинг сиёсий солмоғи бирмунча кўтарилганига ҳамда унинг хориждаги ҳомийларнинг кўмагидан фойдаланиши ва Туркиядаги Исроил лоббисининг вакилларидан бири эканлигиига далил бўлади.



Исломдаги Маҳдий ва яҳудийларнинг Машаиҳига ўхшатишлар ҳамда  Аднан Октар айнан шу одам деган шаъмалар жамоатнинг телекўрсатувларидан ўрин олган ва бунинг исботларини тақдим этишга уринишларни сезиш мумкин. 2013 йил 13 сентябрь куни Аднан Октарнинг ўз телеканалида италиан масон ложаларидан бирининг магистри Жанфранко Пиллони ва қандайдир Ватикандан келган епископ билан пайдо бўлди. Улар тўғридан-тўғри эфирда Октарни 33 даражадаги масонликка қабул қилдилар.



Мазкур спектакль нималарни англатишини, боз устига, машҳур мистификатор граф Калиостронинг туркча пародиясига ўхшаб кетувчи Аднан Октар каби шубҳали персонжнинг  яширин кучларга нега керак бўлиб қолганини тушуниш қийин.



Манба: http://www.poistine.org/adnan-oktar-tureckaya-parodiya-na-grafa-kaliostro



Қўшимча



Муфтий Иброҳим Десаига қуйидаги савол берилган:



Савол: Хорун Яҳёга эътиборингизни қаратмоқчи эдим. У аввал ўз китоблари орқали дарвинизмга раддия берар эди. Бироқ, энди унинг Туркия ва бошқа мамлакатларида таъсири кенгайди ва у ОАВлари орқали ўзининг дин ҳақидаги бузуқ тасаввурларини тарқатишни бошлади. Ҳозирги ёшлар ундан ўрнак оляпти ва ўша нарса Ислом деб ўйляпти. Унинг фаолиятидаги баъзи нарсалар:



1. Унинг A9 ТВ-канали 2011 йил 21 март кунидан бошлаб иш бошлади. Унда ярим яланғоч, тор кийим кийган аёллар кўрсатилади.

2. У ҳижоб фарз эмас, аёл киши истаган нарсасини кийиши мумкин, дейди

3. У ҳижобда бўлмаган аёлларни даъват қилаётган ҳижобли аёлларни ҳижобда бўлмаслик керак дейди.

4.  Ўзининг каналида у поп-мусиқаларни беради ва телевиденияда ярим ялонғоч қизлар билан рақс тушади. Унинг айтишича, Ислом мусиқа ва рақс билан бирга бўлиши мумкин эмиш.

5. Унинг айтишича, Исо алайҳиссадом Ерга тушиб, сиёсатга таъсир қилаётган эмиш.

6. Унинг айтишича, имом Маҳдий зоҳир бўлиб, ҳозир Истанбулда эмиш.

7. Ўзининг видео чиқишларининг бирида имоми Маҳдий 1981 йили Истамбулда пайдо бўлганини айтган.

8. Унинг айтишича, турк ислом иттифоқигина муҳим экан, бошқа исломий иттифоқларининг аҳамияти йўқ экан.

9. У Мустафо Камол Отатуркни мақтаб, Туркиядаги замонавий ислом учун катта меҳнат қилган деб айтган.

10. Унинг фикрича исломий ўзгаришни фақат олифта, шаҳарлик ва олий маълумотлари аёл ва эркакларгина амалга оширар эмиш.



Юқорида зикр қилинган нарсаларнинг ҳаммасининг ҳақлигини youtube орқли текшириб чиқса бўлади. Ҳамда унинг a9.com.tr ва harunyahya.org сайтларида ҳам турибди. Яна турк тилида ишланган Фурқан Вақфийнинг “Хорун Яҳё ҳақида ҳақиқатлар” деб номланган ҳужжатли филмда ҳам Хорун Яҳё кирдиклари фош қилинган.



Муҳтарам муфтий Иброҳим Десайидан Хорун Яҳё ақидаларини кўриб беришини илтимос қиламан. Жуда кўпчилик Хорун Яҳё асарларидаги маъмулотларни ишончли ва тўғри деб ўйлайдилар.

Илтимос, Хорун Яҳё ҳақида фатво берсангиз ва оддий мусулмонлар, хусусан унинг китобларига эргашаётганлар қандай йўл тутиш кераклигини ҳам айтсангиз. (Ҳиндистон).



Саволга жавоб тайёрланар экан, Хорун Яҳёнинг кирдикорлари фош этилган. Фатво сўнггида Муфтий Иброҳим Десаи: "Ислом ҳақида бузуқ тасаввурга эга бўлганлар одамларнинг ишончини қозониш учун қизиқарли, жамият тараифдан тан олинадиган маълумотларни тарқатишади. Ўз ҳолатини мустаҳкамлаб олганидан сўнг, ўзларининг зарарли ақидалари ва ғояларини илгари сура бошлайди. Хорун Яҳё фаолияти ҳам шу йўлдан борди: аввал у Аллоҳ таолонинг яратганлари ҳақидаги ажоиботлар ҳақидаги маълумотларни тарқатди, сўнг одамлар у тарқатаётган бошқа ақидаларига ҳам ишона бошлашди. Мусулмонлар бундай йўлларнинг борлигидан огоҳ бўлишлари керак", деб фатвога изоҳ бериб ўтган.



Хорун Яҳё китоблари ва бошқа асарларини ўқимаслик, кўрмаслик керак. Муҳаммад ибн Сийрин: «Албатта илм – диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг», дедилар.

Абу Муслим тайёрлади