loader
Foto

«Туғруқхона ойнасидан иккита чақалоқни отиб юборган аёл аввал ҳам ногирон бола туққан», - ОАВ

Воқеа содир бўлган пайтда навбатчи шифокор ва ҳамширалар ухлаб қолишган ва дарҳол чора кўришмаган. Маълум бўлишича, аёл илгари ногиронлиги бўлган иккита болани туққан. Болалар бир неча ойдан кейин вафот этган. Учинчи бола туғилгандан сўнг, шифокорлар аёлга бола ҳеч қачон нормал бўлмаслиги ва умр бўйи ногирон бўлиб қолишини айтишган. Буни эшитган аёл тушкунликка тушган ва бу жиноятни содир этган.

Ҳозирги пайтда ЖК 97-моддаси бўйича (қасддан одам ўлдириш) жиноий иш қўзғатилган. Шифокорларга нисбатан эса хизмат текшируви бошланган.