«Аслида «қайтиш» сўзи Қуръонни ўрганганингдан кейин бутун ҳаётинг давомида мусулмон бўлганинг ва шунчаки буни ҳис қилмаганингни тушуниб етишни англатади. Мен билан айнан шундай ҳолат рўй берди. Мен 52 ёшдаман, ҳозиргидан умуман фарқ қиладиган, бошқа Ирландияда вояга етганман. Бу диний нуқтаи назардан жуда эзилган мамлакат эди. Ҳамма ўзини ёмон ҳис қиларди, ҳеч ким Худо билан мулоқот қилишдан завқ олмасди», – деди О’Коннор.
«Аслида мусулмон бўлмаган одам деярли мусулмон бўлиши мумкин. Мусулмон киши - дунёда Худодан бошқа ҳеч нарсага ибодат қилинмаслигига ишонадиган одамдир».
Бундан ташқари, телевизион интервьюда Шухада сўфийликка қўшилганлигини таъкидлади.