46 ёшли поп юлдузи Колаўғлу Истанбулдаги уйида ҳибсга олиниб, судга тортилди.
Судья уни апрел ойида саҳнада воиз ва имомлар тайёрлайдиган Имом Хатиблар мадрасалари ҳақида айтган сўзлари билан боғлиқ ҳолда терговгача ҳибсга олишга қарор қилди.
Гулшан ўзининг мунозарали изоҳида саҳнада кимгадир ҳазиллашган бўлса керак, "бузуқ" хатти-ҳаракатларига "Имом Хатиблар" мактабларидан бирида тарбиялангани сабаб бўлганини айтди.
Қўшиқчи беҳаё, очиқ кийим кийиши ва гейлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаши билан ҳам танилган. Адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Умер Челик, "Жамиятнинг бир қисмини "оғиш" да айблаш ва Туркияни бўлишга уриниш нафрат асосидаги жиноятдир", деди.
Ҳибсга олинишидан олдин Гулшан ижтимоий тармоқ орқали омма олдида кечирим сўраган. "Менинг сўзларим мамлакатимизни бўлмоқчи бўлган ёвуз одамларга баҳона бўлганидан афсусдаман", деди у.