loader
Foto

Аллоҳ таоло бандаларига тоқатлари етмаганни буюрмайди

Бандалар тоқатлари етмайдиган нарсага буюрилмаган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди” (Бақара сураси, 286-оят). Аслида, имкони бўлган нарсага(ни) таклиф қилиш, буюриш мумкин. Шунинг учун Фиръавн, Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб ва бошқа кофирларни имон келтиришга даъват этиш, буюриш жоиздир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Эй Раббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма!” (Бақара сураси, 286-оят). Яъни, бизнинг тоқатимиз етмайдиган нарсаларни, масалан, очарчилик, қаҳатчилик, вабо ва бошқа шу каби нарсаларни бизларга етказма.

Имом Абу Ҳанифанинг

"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан