loader
Foto

Дакота Фаннинг ҳижобдаги мусулмон аёл роли учун таъқиб қилинди

Фэннинг ва фильм режиссёри Зересеная Мехари бошига оқ танли актриса африкалик мусулмон аёлни гавдалантиришга ҳаракат қилгани ва образга мос келмагани ҳақида таъналар ёғилди.

Актриса Instagram орқали танқидга жавоб қайтариш ва ташқи параметрлари бўйича ўз ролига мос келишини изоҳлашга мажбур бўлди.

«Мен 7 ёшлик пайтида Африкага ташлаб кетилган ва мусулмон қилиб тарбияланган британ аёли ролини ўйнадим», – изоҳ берди Фэннинг.