loader
Foto

Мусулмон шахс рамазон ойида рўза тутади, тунлари намоз ўқийди

Ҳақиқий мусулмон инсон иймон билан ва савоб умидида Рамазон рўзасини тутади. Иймон унинг қалбини обод қилади: “Ким иймон билан ва савоб умидида рамазон рўзасини тутса, унинг аввал қилган гувоҳлари кечирилади”. Рўзадорнинг рўзаси унинг тилини, кўзини, барча аъзоларини унинг ажрини кетказадиган, рўзасини бекор қиладиган ҳар бир динга тескари ишдан сақланишида кўринади. “Бировинглар рўза тутган куни беадаб сўзлар айтмасин, шовқин қилмасин. Агар уни биров сўкса ёки уришса “мен рўзадорман”, десин”. “Ким ёлғон сўзни ва унга амал қилишни ташламаса, Аллоҳ унинг таоми ва шаробини ташлашига муҳтож эмасдир”.

Рўзадор мусулмоннинг хаёлидан у оддий ойда эмас, балки рўза ойида, Аллоҳ учун рўза тутишлик ойида яшаётгани кетмайдики, Аллоҳ уни ўша рўзаси сабабли мукофотлар. Беҳожат, фазилат ато этгувчи, эҳсонкор Зот бўлмиш Аллоҳнинг мукофоти унинг тасаввуридан ҳам каттароқдир:

“Одам боласининг ҳар бир амали бир неча баро-бар бўлур. Унинг яхшилиги етти юз баробаргача етар. Аллоҳ таоло айтади: “Фақат рўза бундай эмас. Чунки у Мен учун тутилади. Мен эса рўзадор бандамни ўша рўзаси сабабли мукофотлайман. У шаҳватини, таомини Мени деб тарк қилади”. Рўзадорга икки хурсандчилик бор: ифтор пайти ва Парвардигорига йўлиққандаги хурсандчилиги. Рўзадорнинг оғзидан келган нохуш ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушкдан ҳам кўра хушбўйроқдир”. Демак, қалби уйғоқ, зийрак мусулмон бу муборак ойни ғанимат билиб, у ойни амаллар билан тўлдирмоғи, унинг кундузи рўза тутиш, намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, садақа бериш ва бошқа солиҳ амаллар билан ўтса, унинг туни тунги намоз, таҳажжуд ва дуодан иборат бўлмоғи даркор: “Ким иймон билан ва савоб умидида рамазон ойида тунги намозга турса, унинг аввалги қилган гунохдари кечирилади”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ойлардан кўра Рамазон ойида, хусусан, охирги ўн кунлиқца солиҳ амалларни кўпроқ қилар эдилар.

Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллох соллаллоху алайҳи васаллам бошқа ойлардан кўра рамазон ойида ибодатга ижтиҳодли бўлсалар, бошқа кунлардан кўра Рамазоннинг охирги ўн кунлигида яна ҳам ижтиҳодли бўлар эдилар”.

Яна у зотдан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида тун бўйи намоз ўқир, оиласини ҳам уйғотар, “белни маҳкам боғлаб”, ибодатга киришар эдилар”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида Қадр кечасини исташни буюрар ва бунга мана бу сўзлари билан тарғиб қилар эдилар: “Қадр кечани рамазоннинг охирги ўн кунлигидан истанглар”. “Қадр кечасини рамазоннинг охирги ўн кунининг тоқ кечаларидан истанглар”. “Ким иймон билан ва савоб умидида қадр кечасида тунги намозда турса, унинг аввалги қилган гунохдари кечирилади”.

Демак, бу улуғ ой холис ибодат ойи эканки, мусулмон инсон рамазон кечасини ўйин-кулги, бекорчи бедорликлар билан ўтказмаслиги керак, акс ҳолда уни бомдод пайтида уйқу олади, озгина саҳарлик қилган бўлади-да, яна тўшакка ётади ва узоқ ухлаш натижасида бомдод намозини қазо қилади.

Ўз Динининг таълимотларини англаган тақводор мусулмон таровиҳ намозидан уйига қайтар экан, вақтини бекор ўтказмай дам олмоғи керак. Чунки у озгина вақтдан кейин тунги намозга туради. Кейин саҳарлик қилиб, бомдод намозини ўқиш учун масжидга чиқади.

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилишда кўп яхшилик борлигини айтиб буюрганлар: “Саҳарлик қилинглар, чунки бунда барака бордир” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Чунки саҳарликка уйғониш ҳам тунги намозни ўқишни эслатади ҳамда бомдод намозини ўқиш учун масжидга - жамоатга чиқишга ғайрат беради. Бундан ташқари, саҳарлик рўза тутишга қувват бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари саҳарлик қилганлар ва саҳобаларини ҳам шунга ундаганлар: Зайд ибн Собит розияллоху анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Бизлар Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик, кейин намозга турдик”. Сўралди: “Саҳарлик билан намознинг орасида қанча вақт бор эди?” - Зайд жавоб берди: “Эллик оят ўқигунчалик вақт бор эди” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг

"Мусулмон ахлоқи" китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси