loader
Foto

Мунофиқнинг масали икки қўчқорнинг орасида...

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг масали икки қўчқорнинг орасида ҳали у қўчқорга, ҳали бу қўчқорга борадиган, қўчқор талаб совлиқ қўйга ўхшайди», дедилар (Имом Муслим ривоят ҳилган).

Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар алайҳиссалом мунофиқ кимсанинг ҳолатини ўз нафси эҳтиёжи йўлида у тўдадан бу тўдага бориб юрувчи қўй ва эчкининг мисолига қиёсламоқдалар. Сабаби мунофиқ ҳам ҳавойи нафси сабабидан бир сафар аҳли ҳақ билан, бир сафар аҳли ботил билан ҳам ҳамроҳ бўлаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналаридаги мунофиқлар ҳам айни шу тарзда мусулмонлар билан ҳам мушрик ва кофирлар билан ҳам ахд тузаверганлар. Шу сабаб Пайғамбар алайҳиссалом бу мисолни келтирдилар.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан