"Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз". Ўйлайманки, мана шундан келиб чиқиш керак», – деди Путин Россия-Туркия-Эрон саммити якунлари бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, саммитда Саудия Арабистонининг нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум муҳокама килинмади, лекин Россиянинг бу борадаги позицияси маълум. Путиннинг сўзларига кўра, бу инқирозни ҳал қилишнинг энг яхши усули низога аралашган барча томонлар ўртасида келишувга эришиш ҳисобланади.
Эслатиб ўтамизки, 14 сентябрь тунда Саудия Арабистони миллий компанияси саналган Saudi Aramco га тегишли иккита нефтни қайта ишлаш заводига учувчисиз ўнта аппарат ёрдамида ҳужум уюштирилди. Ҳужумлар учун жавобгарликни яманлик исёнчи-хусийлар ўз зиммасига олди. Воқеа натижасида заводларда ёнғин бошланди, Саудия Арабистонида нефть қазиб чиқариш эса қарийб икки баравар қисқарди.