АҚШнинг Россиядаги элчихонаси экстремистлар Москвага ҳужум қилишнинг «яқин режалари» борлигидан огоҳлантирди.
«Элчихона экстремистлар Москвадаги йирик йиғилишларга, жумладан, концертларга ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни кузатмоқда. АҚШ фуқароларига кейинги 48 соат давомида катта йиғилишлардан қочиш тавсия этилади»
Элчихона ўз огоҳлантиришини Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) сунний мусулмонлар гуруҳи «Исломий давлат» маркази бўлмиш Москвадаги синагогага қилинган ҳужумнинг олди олингани ҳақида бир неча соат ўтгач эълон қилди.
АҚШ иттифоқчилари, жумладан Британия, Канада, Жанубий Корея ва Латвия ҳам ўз фуқароларини ҳужумлар ҳақида огоҳлантирган ва уларни Россияга бормасликка чақирган.
Аксарият Ғарб давлатлари Россияга барча саёҳатлардан воз кечишни маслаҳат беришади ва ўз фуқароларини тарк этишлари кераклигини айтадилар. Қўшма Штатлар Россия учун энг юқори огоҳлантириш даражасини - қизил, «саёҳат қилманг» даражсини эълон қилди. Афғонистон, Сурия, Яман ва Жанубий Судан ва Эронда ҳам зудди шундай хавф даражаси бор.