loader
Foto

Сафдаги бўш қолган жойни тўлдириш

Жамоат намозида сафни текис қилиш ва бўш қолган жойларни тўлдириш фазилатлари ҳақида кўплаб ҳадислар келган.

Абдуллоҳ ибн Умар розиялло.ҳу анҳудан ривоят ҳилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сафни уласа — Аллоҳ уни (Узига) яқин қилади ва ким сафни узса — Аллоҳ азза ва жалла уни (Ўзидан) йироқ қилади”, дедилар. (Насоий ривояти)

Абу Жуҳайфадан қилинган ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким сафни тўлдирса, Аллоҳ таоло уни мағфират қилади”.

Умумий ҳолатда, имомнинг ўнг томонида туришнинг ажри зиёдадир. Лекин, имомнинг ўнг томони тўлиб кетиб, чап томон бўшаб қолса, бундай вазиятда чап томонга ўтиб намоз ўқишнинг ажри икки баробар бўлиши ҳақида ҳам ҳадислар ворид бўлган.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан