loader
Foto

Саудиялик илоҳиёт мутахассиси мусулмон аёллар учун дресс-кодни ислоҳ қилишга чақирди

«Мен аёлларнинг омма олдида абайи кийишга мажбур қилинишига ҳеч қандай сабаб кўрмайман. Агар у танаси ва сочларини ёпиб турадиган исталган нарса кийса, кийимнинг ранги ва моделидан қатъи назар, бунга рухсат берилади», – деди шайх Аҳмад бин Қосим ал-Ҳамдий телеэфирда, иқтибос келтиради IslamNews.

Шунингдек, шайх ал-Ҳамдий ниқобларга қарши фикр билдирди ва уларни замонавий дунёда аёлларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун тўсиқ деб ҳисоблашини қайд этди.