loader
Foto

Кибрнинг даражалари

Эй солиҳ киши! Кибрнинг барча даражаси бир-биридан каттадир. Кибр улуғлик деган маънони англатади ва бу сифат, энг аввало, Аллоҳга хосдир. Кейин Пайғамбарига, кейин эса, бандаларига хосдир.

Биринчи даражали кибр: Ҳақ таолога хос кибр. Намруд, мисрлик Фиръавн ва Иблис ҳам худолик даъвосини қилган. Булар Аллоҳга қул бўлишдан ор қилишган. Қуръони Каримда марҳамат қилинадики:

“Масиҳ ҳам, муқарраб фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор бош тортмаслар” (Нисо сураси, 172-оят).

Ким Аллоҳга қул бўлишдан бош тортса, Аллоҳ уларнинг барчасини Қиёмат куни бир ерга тўплайди.

Иккинчи даражали кибр: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кибри. Қурайш катталари ҳам ўзларини пайғамбарга тенглаган эдилар. Улар: “Биз ўзимизга ўхшаган одам фарзандига бўйин эгмаймиз. Аллоҳ таоло нега бизга бирор фариштани ёки бошқа бир обрўли кишини пайғамбар қилиб юбормади. Ота-онаси йўқ бир етимни бизга расул қилиб юбордими?” дейишди.

Аллоҳ уларнинг эътирозини Қуръонда бундай таърифлайди:

“Ва: “Ушбу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди” дедилар” (Зуҳруф сураси, 31-оят).

Қурайш халқи иккига бўлинган эди. Бир гуруҳ кимсалар ўта такаббур кимсалар эди. Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Пайғамбар деб тан олмас эдилар.

Бу Қуръони Каримда бундай марҳамат қилинади:

“Энди ер юзида ноҳақ мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганлари ва улардан ғофил бўлганлари сабабидандир” (Аъроф сураси, 146-оят).

Қурайшнинг иккинчи гуруҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканини билдилар, лекин қалбларидаги ғурур ва манманликлари туфайли инкор қилдилар. Бу Қуръони Каримда шундай ифодаланади:

“Ва ўзлари аниқ билиб туриб, уларни (мўжизаларни) зулм ва кибр туфайли инкор этдилар” (Намл сураси, 14-оят).

Учинчи даражали кибр: бандаларнинг кибри. Бошқа инсонларга нисбатан ўзини юқори оладиган ва устун биладиган кимсаларнинг кибри. Улар ҳақ сўзни эшитмайдилар ва атрофдагиларга ҳақорат кўзи билан қарайдилар. Бу кибр юқоридаги икки даражадан паст бўлса ҳам, шу икки сабаб туфайли катта гуноҳдир:

Улуғлик ва буюклик Аллоҳ таолонинг сифатидир. Ўзи заиф ва ожиз, жаҳон ишини қилишга кучи етмаган инсон қандай қилиб буюк бўлсин?! Ўзини баланд ва катта олган кимса улуғликда ўзини Аллоҳга тенглаштирган бўлади. Агар қул подшоҳнинг тожини бошидан олиб кийиб олса, хожаси уни не кўйларга солади? Ҳақ таоло бундай марҳамат қилади: “Азамат ва кибр Менга хосдир. Бир кимса бу сифатларда Мен билан тортишса, Мен уни ҳалок қиламан”. Демак, кибр фақат Аллоҳ учундир. Фуқароларига хизмат ва вазифани фақат подшоҳ буюради, улуғликка эгалик фақат Ҳақ таоло учун хосдир.

Кибр бошқаларнинг ҳақ сўзларини қабул қилдирмайди. Кибрли инсонлар диний масалаларда ҳам тортишадилар. Бир киши ҳақ гапни гапиради, аммо таккаббур кимса уни инкор қилиб қабул қилмайди. Бу куфр ва мунофиқлик аломатидир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Куфр кедтиргандар: Бу Қуръонга қудоқ содмангдар, унга хадақит беринг, шоядки, ғолиб бўлсангиз”, дедилар” (Фуссилат сураси, 26-оят).

Яна Ҳақ таоло бундай марҳамат қилади:

“Агар унга “Аллоҳдан қўрққин”, дейилса, кибру ҳавоси уни гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир” (Бацара сураси, 206-оят).

Эй солиҳ банда! Иблис ҳикоясини афсона санама. Бунинг айтилишидан мақсад кибрнинг зарар ва офатларини сенга билдиришдир:

“У: “Мен ундан яхшиман. Мени одовдан яратгансан, уни дойдан яратгансан” деди (Сод сураси, 76-оят).

Кибр шайтонни шу кўйга солди, Ҳақ таолонинг амрига бўйин эгиб сажда қилмади ва абадий малъун бўлди.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг

"Қалбнинг давоси" китобидан