loader
Foto

Ҳар биримизда жин ва фаришата ҳамроҳ бўлади...

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ҳар бирингизга жиндан бўлган ҳамроҳ ва фариштадан бўлган бир ҳамроҳ бўлади», дедилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизда ҳам бўладими?» деб сўрашди. У зот: «Менда ҳам бор, лекин Аллоҳ таоло жиннинг устидан менга кўмак беради. Шунинг натижасида у менга тобе бўлади. У мени фақат яхшиликка буюради», дедилар (Имом Муслим ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиси шарифнинг хулосаси шуки, ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло жин ва фариштадан бўлган ҳамроҳни тайин қилиб берган. Агар унинг фикрига турли ёмонликлар келса, бу жиндан бўлган ҳамроҳнинг таъсирида бўлади. Агар яхшиликлар хаёлига келса, бу фариштанинг таъсирида бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом бу нарсани саҳобийларга баён қилганларида улар жин ҳамроҳ у зотда ҳам мавжудлиги ҳақида сўрадилар. Шунда Набий алайҳиссалом ўзларида ҳам жин ҳамроҳ борлиги, лекин бошқаларникига ўхшамаслиги, балки у зотга жин тобе эканлигини айтдилар.

Бу ердаги лафзи икки хил суратда ўқилади. Бири калимасининг мозий сийғасида бўлиб, «Менга итоаткор бўлди» маъносини билдиради. Иккинчиси, музорийнинг мутакаллим сийғада бўлиб, «Мен унинг васвасасидан саломат бўламан» маъносида бўлади. Демак, Пайғамбар алайҳиссаломдек маъсум зотда ҳам жинларнинг васвасаси бор экан, ҳар бир инсон ўзини васвасалардан эҳтиёт қилмоғи лозим бўлади. Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломни ибодат қилишдан беҳожат қилмади, қолганлар қандай қилиб ибодат қилишдан беҳожат бўлиши мумкин? Кейинги жумладан «Менга итоаткор бўлган жин мени фақат яхшиликка буюради. Мен унинг васвасасига мубтало бўлмайман» маъносида бўлади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан