loader
Foto

Ота-онанинг ёру дўстлари билан чиройли муомалада бўлиш

Аввалги бўлимда келган ҳадисдан маълум бўлгани каби, ота-она билан чиройли муомалада бўлиш қанчалик савоб бўлса, уларнинг яқинлари, дўстлари билан чиройли муомалада бўлиш ҳам шунчалик фазилатли ва баракали амалдир. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликнинг энг яхпшси — киши отасининг ёру дўстларига силаи раҳм қилишидир”, дедилар”. (Имом Аҳмад ривояти)

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг шогирди Абдуллоҳ ибн Динор ривоят қилишича, бир сафар Ибн Умар розияллоҳу анҳу Маккаи мукаррамага йўлга чиқиб, ўзлари билан бир туя ва бир эшак оладилар. Туяни минишдан чарчаганларида, эшакка миниб олар эдилар. Йўлда уларга бир деҳқон учраб қолади. Бу воқеани Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Саҳиҳ”ларида қуйидагича нақл қиладилар:

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Макка йўлида аъробийлардан бир киши унга йўлиқди. Абдуллоҳ салом бериб, эшакка ўтқазди ва бошидаги салласини унга туҳфа қилди. Ибн Динор деди: “Биз у кишига: “Аллоҳ хайрингизни берсин! Бу аъробийлар оз нарсага ҳам рози бўладилар-ку”, дедик”. Абдуллоҳ ибн Умар: “Бунинг отаси Умар ибн Хаттобнинг дўсти бўлган. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхд васалламдан: “Яхшиликнинг энг яхшиси — киши отасининг ёру дўстларига силаи раҳм қилишидир”, деб айтгаиларини эшитганман”, деди”. (Имом Муслим ривояти)

Ҳулоса қилиб айтганда, номаи аъмолдаги савоб палласини оғирлаштиришнинг энг яхши йўлларидан бири бу ота-онанинг ёру дўстлари билан борди-келди қилиш ва чиройли муомалада бўлишдир.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

"Енгил амаллар"китобидан