Айнутдин берган маълумотларга кўра, минтақаларда ҳам мусулмонлар сони ўсиб бормоқда. Мисол учун, Санкт-Петербургда 10–15 йил олдин 250-300 минг киши исломга эътиқод қилган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони 1 миллионга яқинни ташкил қилади. «Калининград вилояти, Карелия, Коми ва бошқа вилоятларда биронта жамоат бўлмаган. Бугун эса биз у ерларда ҳам мусулмонлар умматининг жадал ривожланишини кузатмоқдамиз. Приморье, Хабаровск, Олтой ўлкаси, Сахалинда мусулмонлар жамоати сони доимий ўсиб бормоқда», — аниқлаштирди Айнутдин.
У Россияда собиқ меҳнат муҳожирларининг болалари, араб мамлакатларидан талабалар қолмоқда, шунинг ҳисобига мусулмонлар жамоати ҳам ўсмоқда.
Унинг маълумотларига кўра, мамлакатда 8 мингдан ортиқ янги қурилган ёки қайтарилган масжидлар мавжуд бўлиб, уларнинг сони етишмаяпти.