loader
Foto

Ким илмни уламолар билан рақобатлашиш...

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни уламолар билан рақобатлашиш ёки эсипастлар билан баҳслашиш ёки инсонлар нигоҳини ўзига қаратиш учун талаб қилса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, ким дин илмини дунёвий бирор мақсад учун ўрганган бўлса, абадий бўлмаса-да дўзахга равона бўлади. Бундай инсонларнинг мақсадлари уламолар билан тортишиш, жоҳил кимсалар билан жанжал қилиш ёки инсонлар эътиборин қозониш бўлади. Бу тоифадаги инсонларни Аллоҳ таоло жаҳаннамга дохил қилади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан