loader
Foto

Муртаднинг ҳукми

Бир киши муртад бўлса (Ислом динидан чиқса), унга насиҳат қилиниб, диндан чиқишига сабаб бўлган шубҳалар аниқланиб, тушунтириб берилади.

Диндан қайтган одам ўлганнинг ҳукмидадир. Шунинг учун ҳам, вафот этиб қолса ёки ўлдирилса ёхуд кофирлар юртига қочиб кетса, (ва қочиб кетгани ҳақида қози ҳукм чиқарса) мудаббар қули ва умми валади озод бўлади. Қарзларини тўлаш лозим бўлади.

Муртад сўйган ва овлаган ҳайвоннинг гўшти ҳаромдир. Муртад ҳолида никоҳланса, никоҳи бекордир. Лекин хотинини талоқ қилиши мумкин.

Муртаднинг савдо-сотиқлари ва шунга ўхшаш муомалалари (ижара, совға каби) тўхтатиб қўйилади. Агар динга қайтса, кучга киради. Бордию муртадлигича вафот этса, ўлдирилса ёки кофирлар юртига қочиб кетса (ва қочгани ҳақида қози ҳукм чиқарса), бекор қилинади.

Исломдан қайтган аёл ўлдирилмайди, балки қайта динга киргунча қамаб қўйилади.

Муртад аёл ўз молини тасарруф қилишга ҳақлидир.

Музаффар Комилов ва Акмал Миравазларнинг

"Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар" китобидан