Клинтон Трампга импичментни қўллаб-қувватлашини қўшимча қилиб қўйди.
Аввалроқ, шу куни америка етакчиси унга нисбатан бутун АҚШ тарихи давомида мамлакатниг барча президентлари орасида энг ёмон муносабатдан шикоят қилганди. «Нафрат ва қўрқувга тўла» демократларни Трамп «жодугар ови»да айблади.
24 сентябрь куни АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси импичмент жараёни бошлангани ҳақида маълум қилди. Биринчи босқичда текширув ўтказилиб, унда импичмент эълон қилиш учун асослар бор ёки йўқлиги аниқланади.
Ушбу масала Трампнинг «қайсидир хорижий етакчи» билан телефон орқали суҳбатидан кейин фаол муҳокама қилина бошлади. ОАВ Ақш разведкаси ходимларидан бирининг рапортига ҳавола қилган ҳолда суҳбат давомида Оқ уй раҳбари қандайдир ваъда берганлигини таъкидлади.
Кейинроқ маълум бўлишича, Трампнинг суҳбатдоши Украина президенти Владимир Зеленский бўлган экан. Конгрессда америка етакчиси Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш эвазига Зеленскийга босим кўрсатиши ва «қандайдир ноқонуний нарса» қилишга мажбур этиши эҳтимолига йўл қўйдилар.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Оқ уй раҳбари Украина етакчисидан юрист Рудольф Джулианига 2020 йил президентлик сайловларида Трампнинг асосий рақобатчиси Джо Байден ва унинг Украина газ компанияси билан боғлиқ бўлган ўғли Хантерга қарши терговда ёрдам кўрсатишни сўраган.
Трамп Хантер Байденни Хитой ва Украинадан пул олганликда айблаяпти, Джулиани эса Киев кичик Байденга 6 миллион долларни «ювиш»га ёрдам берган деб ҳисоблайди. Джо Байден, ўз навбатида, конгрессни импичмент ташаббуси билан чиқишга даъват этди.
Трамп унга қўйилган айбловларни рад қилди ва Зеленский билан суҳбати тўлиқ стенограммасини эълон қилишга рухсат этди, унга кўра америка етакчиси Украина учун кўп нарса қилишга ваъда берди, лекин агар Украина етакчиси «Байден иши» ўрганса «жуда зўр бўларди». Зеленский бунга жавобан Украинада тергов ўтказиш учун қўшимча ахборот беришни сўради. Киевга молиявий ёрдам мавзуси кўтарилмаган.
Стенограмма эълон қилингач, Трамп унинг фикрига кўра, суҳбат «ҳеч нарса ҳақида» бўлганини қайд этди. АҚШ Адлия вазирлиги стенограммада америка қонунчилиги бузилиши аниқланмаганини айтди.