loader
Foto

Бани Исроилнинг тойилиши

 Афсус... «Уларни ҳидоят қилгандан кейин, токи уларга нимадан тақво қилишларини баён қилгунча; Аллоҳ бирор қавмни адаштирмас». (Taвба: 115)

Мана шундай нажот ва ютуқдан кейин, барча нарса ҳал бўлиб ҳақ очиқ бўлгандан кейин ҳам, Бани Исроилликлар Аллоҳ таолога шукр қилиб Унга ҳамд айтиши ва Унга янада итоатли бўлиши лозим эди. Лекин, уларнинг кўпи шукр ўрнига нонкўрлик қилиб, Мусога осийлик қилиб «кофирлик», «хорлик» ва «дарбадарлик»ни танлади, аниқ ҳидоят келганидан кейин ва очиқ мўъжизаларга гувоҳ бўлиб ҳам ҳақ йўлдан тойилдилар:

- Биринчи тойилиш: «Ва Бани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Бас, улар – ўз санамларига берилиб-ибодат қилаётган бир қавмга келганларида айтишди: Эй Мусо! Биз учун ҳам уларнинг олиҳасига ўхшаган бир илоҳ-санам қилиб бер. Айтди-ки: сизлар аниқ жоҳил бўлаётган қавмсизлар». (Aъроф 138)

- Иккинчи тойилиш: Мусо алайҳиссалом Раббисидан Тавротни қабул қилгани У Зот билан учрашувга кетганида, Бани Исроилдан бўлган гумроҳлар Мусонинг акаси, вазири ва Аллоҳнинг пайғамбари бўлган Ҳорун алайҳиссаломга итоатсизлик қилиб озор беришди: «Қачон-ки, Мусога

қирқ кечани ваъда қилганимизда, сизлар ундан кейин бузоқни (илоҳ қилиб) тутдингизлар ва сизлар золим бўлдинглар».(Бақара: 51) Яъни – Мусо алайҳиссалом Раббиси билан учрашиб Таврот лаҳваларини олиб қайтгач не кўз билан кўрсин-ки, қавмидан Сомирий деган кимса одамларни фитна қилиб ўзи ясаган қандайдир бузоқ ҳайкалини: бу – Мусонинг худоси, у буни унутиб кетиб қолди,(To-Ҳа: 88) деб унга ибодат қилишга чорлар эди.

Ва, минг афсус – уларнинг кўпчилиги тиллодан ясалган бузоқ атрофида ўтирар эди: «Ва дарҳақиқат, уларга олдин Ҳорун айтди: Эй қавмим! Сизлар у билан фақат фитналандингиз. Ва аниқ-ки, Раббингиз Раҳмондир. Бас, сизлар менга эргашиб амримга итоат қилинглар. Улар:

Мусо бизга қайтиб келгунча унга берилишдан қайтмаймиз».(To-Ҳa: 90-91) Мусо

алайҳиссалом қайтиб келди ва улардан бу мункарни рад қилди ва тавба учун уларга амр қилди: «Қачонки Мусо ўз қавмига: Эй қавм! Аниқ-ки, сизлар бузоқни тутиб ўзларингизга зулм қилдингиз, Борий - Яратганингизга тавба қилинглар; бас ўзларингизни-ўзингиз ўлдиринглар, мана шунингиз сизлар учун Раббингиз ҳузурида яхшироқ ва (шундай қилсангизлар) сизларни кечирди (деб ҳисобланглар). Аниқ-ки, У тавбаларни кўп қабул қилувчи раҳимлидир».(Бақара: 54)

Бу ҳақида бошқа ерда Аллоҳ таоло шундай деган эди: «Ана ўшандан кейин ҳам сизлар шукр қилишларингиз учун сизлардан афв қил-дик».(Бақара: 52) Тавба қилмаганларни эса: «Аниқ-ки, бузоқни тутганлар; яқинда уларга ўзларининг Раббисидан бўлган ғазаб нойил бўлади ва дунё ҳаётида хорликдир. Ифтиро тўқиганларни мана шундай жазолаймиз».(Аъроф: 152)

- Учинчи тойилиш: Суддий раҳимаҳуллоҳ айтади: Аллоҳ таоло Мусога Бани Исроилдан бузоққа ибодат қилганлардан тавба қилишлари учун одамларни олиб келишга амр қилади. Мусо ўз қавмидан етмиштасини танлаб олади. Қачонки айтилган жойга келишганида улар ҳам ҳаддиларидан ошиб Мусога қарата: «Сенга ҳаргиз иймон келтирмаймиз, токи Аллоҳни очиқ кўрганимизда (иймон келтирамиз)», деганларида,(Бақара: 55) уларни чақмоқ билан ўлдирди.(«Тафсир Бағавий», Аъроф: 155.) Шунда Мусо Аллоҳга ёлвориб уларни қайта тирилтириб уларга яна бир имконият беришини сўради, бас, улар тирилди, Аллоҳ таоло уларнинг устига Тур тоғини олиб келиб ташлаб юбориш билан таҳдид қилади,(Бақара: 93. Нисо: 154) улар бундан қўрқиб кетиб таслим бўлишади ва тузалишга ваъда беришади: «Сўнгра сизлар шукр қилишингиз учун сизларни ўлимингиздан кейин қайта тирилтирдик».(Бақара: 56)

- Тўртинчи тойилиш: Аллоҳ таоло Бани Исроилни ўзлари хоҳлаганидай ўн иккита қавм-уруғга бўлиб қўйди, уларнинг ҳар бирига тошдан алоҳида «булоқлар» чиқариб берди(Бақара: 60) ва: «Устингизга булутларни соябон қилди, (осмондан) сизларга (ҳам таом, ҳам шароб бўлган) манно ва (беданага ўхшаган) салво (қушларини) тушириб (икром қилган эди)».(Бақара: 57. Аъроф: 160) Улар бунга ҳам нонкўрлик қилиб ердаги емакларни сўрашади: сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёзлар...(Бақара: 61. То-Ҳа: 80-82)

-    Бешинчи тойилиш: Мусо алайҳиссаломга эътироз қилишди... Аллоҳнинг амрини дарҳол бажаришга киришмай ўзларига такаллуф бўлмасада қайта-қайта сўраб ҳукм билан ўйнашдилар... Бани Исроилликлардан баъзи одамлар, бир кишини ноҳақ қатл қилиб билдирмасдан ўзларича уни кўмиб қўйишди. Кейин, унинг ўлмида ўзаро тортишиб қолдилар: қотил ким? - деган масала ортидан ўрталарида жуда ёмон ҳодиса бўлиши ҳам мумкин эди, бироқ Аллоҳ таоло бу ишга аниқлик киритди: «Бир жонни ўлдириб у ҳақида тортишган эдингизлар. Аллоҳ - сизлар беркитган нарсани чиқаргувчидир. Бас, Биз айтдик: уни (ўликни) унинг-сигирнинг баъзиси билан уринглар. Аллоҳ мана шундай қилиб ўликни тирилтиради ва сизлар ақл юритишгиз учун сизларга Ўз оятларини кўрсатади».(Бақара: 72-73) Натижада у ўлик тирилиб: ўз қотилини ўзи кўрсатиб айтади уларга. Шундан кейин ҳам улар ақл юритиб кўрмагани, ибрат олмагани учун: «Сўнгра мана шундан кейин қалбларингиз қотди ва у - тош кабидир ёки унданда қаттиқроқ бўлди. Ва тошлардан - ундан анҳорлар отилиб чиқади ва яна ундан ёрилиб - ундан сув чиқади, яна ундан - Аллоҳдан қўрқиб қулайди! Аллоҳ сизлар қилаётган нар-садан ҳеч ҳам ғофил эмас».(Бақара: 74)

-    Олтинчи тойилиш: Аввалига уларга Муқаддас ердаги шаҳарлардан бирига сажда қилган-эгилган ҳолатда хатоларига кечирим сўраб-тавба қилиб: «хитто», деб - киришларига амр келди, лекин улар: «Бас, золим бўлганлар уларга айтилган сўзни («ҳинто», деб ҳазилга олиб) ўзгартирдилар. Бас, зулм қилганларга; қилган фосиқлик нарсалари сабаб осмондан рижз-азоб тушурдик».(Бақара: 59. Аъроф: 162)

Бани Исроил Мусо алайҳиссаломга ҳам шу билан қаттиқ озор беришди; кейин эса, қачонки Мусо алайҳиссалом уларни Муқаддас ерга киришга амр қилиб, ортга қайтмасликка буюрганда, натижада хор бўлишларини айтиб огоҳ қилганда ҳам,(Моида: 21) мўъжизага одатланган қавм жиҳод қилишдан бош тортиб очиқ осийлик қилиб гап қайтаришди: «Улар айтишди: Эй Мусо! Модомики улар (шаҳардаги зўравон халқ), унда (Муқаддас ерда) экан, биз унга ҳаргиз кирмаймиз, ҳеч қачон. Сен билан Раббинг бориб иккалангиз урушаверинглар, биз эса мана шу ерда ўтиргувчимиз». (Моида: 24) Мусо чорасизликдан дуо қилиб: «Айтди: Эй Раббим! Мен ўзим ва акамдан бошқасига эгалик қилолмайман, бас, биз ва фосиқ қавм-лар билан ўртамизни айригин».(Моида: 25) Шунда Аллоҳ таоло уларга ғазаб қилди, илгари ғазабидан уларни огоҳ қилган эди: «ва кимнинг устига ғазабим тушса, бас, дарҳақиқат ҳалок бўлибди»,(То-Ҳа: 81) ва уларга Муқаддас ерга киришни қирқ йил ҳаром қилиб ерда-саҳрода довдираб, ҳайрон бўлиб юришларига ҳукм қилди: «У - (яъни Муқаддас ер) уларга қирқ йил ҳаром бўлди. Улар ерда ҳайрона кезади. Фосиқ қавмга хафа бўлма».(Моида: 26) Зотан Мусо алайҳиссалом Мисрда уларга эслатиб умидла айтган эди: «Мусо қавмига айтдики: Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар, аниқ-ки «ер» Аллоҳникидир. Уни бандаларидан кимга истаса мерос қилиб беради, оқибат фақат тақводорлар учундир».(Аъроф: 128)

Мусо алайҳиссалом Бани Исроил билан Муқаддас ерга киролмай ана ўша қирқ йил кириш ҳаром бўлган йиллари вафот этади, у кишидан олдин Ҳорун алайҳиссалом ҳам вафот этган эди, у Ҳавр тоғида дафн қилинган экан. Тарихшунослар айтишича қирқ йил ичида Мусонинг қавмидагилар барчаси вафот этиб кейин янги авлод улғаяди, эскилардан фақатгина икки киши Юша ва Калиб алайҳимасаллам қолган экан, улар қавм ичида ёшларидан эди.

Умар Шоҳирнинг хафизаҳуллоҳ

"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан