loader
Foto

Эшитган барча нарсасини гапиравериши...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Эшитган барча нарсасини гапиравериши кишининг ёлғончилигига кифоя қилади», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишининг ёлғончилигига унинг ҳар эшитган гапини текшириб кўрмай гапиравериши кифоя қилишини баён қилдилар. Шу сабаб бир гапни гапиришдан аввал яхшилаб текшириш ва таҳқиқ қилиш лозимдир. Аммо бирор ишнинг бўлгани аниқ ва рост бўлса, уни гапиришнинг зарари йўқ. Шунга кўра, китоб ва суннатга эргашган киши ҳар қандай гапни ўзгаларга етказавермаслиги лозим экани маълум бўлади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан