Астероид Ернинг ёнидан 4,1 млн км масофада ва 22,6 км/c тезлик билан ўтиб кетади.
Аввалроқ сентябрда РФА Амалий астрономия институти катта илмий ходими Николай Железнов «Известия»га хабар берганидек, Ой орбитаси радиусига тенг – тахминан 384 минг км масофада ўтадиган объект потенциал хавфли ҳисобланади.
Железновнинг сўзларига кўра, астрономлар 2029 йилнинг 13 апрелини сабрсизлик билан кутишяпти. Шу куни диаметри 350 м бўлган машҳур астероид Апофис Ердан атиги 32 минг км масофада учиб ўтади. Уни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин бўлади.