loader
Foto

Ер – ибодат қилиш жойи ва покланиш воситаси

Яқинда ўтказилган тадқиқотда олимлар аниқлашича, тупроқ таркибида даволаш энг қийин бўлган бактерия турларини ҳам тозалаш ва йўқ қилишга қодир бўлган антибиотиклар мавжуд экан, бу, ўз навбатида, ер яхшигина дезинфинфекция воситаси эканлигини исботлаб беради. Мазкур тадқиқот диоирасида олимлар ердан фойдаланиб, даволаш қийин бўлган бактериялар турларини йўқ қилишга қодир бўлган восита яратишга ҳаракат қилиб кўрдилар. Лаборатория шароитларидаги узоқ синовлардан сўнг улар ер бутун бошли бактериялар оиласини 24 соат давомида йўқ қилишга қодир эканлигини, шунингдек, ушбу бактериялар оиласи ердан фойдаланилмаган синовларда 45 баравар кўпайганлигини аниқладилар.

Пировардида олимлар ер таркибида одам организмига кириб бориши ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган вируслар ва бактериялар туфайли сайёрамизда ҳаёт уларсиз умуман бўлмаслиги мумкин бўлган антибиотиклар мавжудлигини аниқладилар. Ёлғиз Аллоҳгина ўз марҳамати ила ҳаётимизни давом эттириш учун табиатда покланиш хусусиятини тақдим этган. Биз эса Аллоҳга ушбу неъмат учун миннатдорчилик билришимиз лозим.