loader
Foto

Ниҳоят, Ғарб олимлари «инсон лойдан яратилгани»ни тан олдилар

Лой, ёки тўғрироғи, гил, балчиқ ўзи нима?

«У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни аввал бошда лойдан яратган Зотдир». (Сажда, 7-оят).

«Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди» (ар-Роҳман, 14-оят)

«Балчиқ» сўзини айтганда биз одатда барча зарарли касалликлар ўчоғи – чивин қалашиб ётган ботқоқни тасаввур қиламиз. Шунингдек, энг яхши сопол буюмлари гилдан тайёрланиши ҳам маълум.

Гил, лой ва қум аралашмаси бўлмаганида, электроника ҳам пайдо бўлмасди, қитъалараро ва сунъий йўлдош алоқаси ҳам пайдо бўлмасди. XX асрнинг энг буюк ихтироси – компьютер ҳам ихтиро қилинмаган бўларди.

Электрон элементлар (диод, транзистор, резистор ва ҳ.к.) асоси – ярим ўтказгичлар – лойдан бошқа нарса эмас. Энг сўнгги алоқа тизимига асос солган "суперўтказгичлар" ҳам лойнинг маҳсулидир.

Лойнинг хусусиятлари битмас-туганмасдир. Бу жуда яхши катализатор, нефтни қайта ишлашда ўрнини босиб болмайдиган тезлатгич. У заҳарланган моддалардан заҳарни ўзига олган ва тозалаган ҳолда уни зарарсизлантиради. Лойнинг яна бир хусусияти шундаки, у радиацияни ютади. Радиактив моддалардан радиация нурларини ўзига ютар экан, у атроф-муҳитни тозалашга хизмат қилади.

Лой (гил, балчиқ) – тирик организм.

" Бас, улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларними?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик" (Соффаат, 11-оят).

Доктор Лейл М. Койннинг таъкидлашича, "ташқаридан қараганда ҳаракатсиз бўлиб кўринадиган балчиқ ичида сирли ҳаёт қайнайди. Қотиб қолган балчиқ парчасини, - деб ёзади у, - мен болта билан майдаладим ва кашфиёт қилдим: лабораторияда бир ой давомида у ўзидан ультрабинафшаранг энергия чиқариб турди. Мени балчиқ унинг манбаси бўлгани ҳайратда қолдирди.

Хўш, гап нимада ўзи? Балчиқ кристаллик элементларан иборат. Кристалл молекулалари барг ёки зарварақ кўринишидаги қаторлар ҳосил қилади. Уларда ионли занжир ҳосил бўлади. «Кимёвий реакция бошловчлар» деб аталган ионлар балчиқнинг ҳар бир заррасида бўлиб, у белгилаб берган дастур бўйича ҳаракатланади.

Бу хусусияти билан балчиқ худди ионлар каби, ҳужайранинг энг майда заррачалари тезлатувчи функциясини бажарадиган жонли ҳужайрани эслатиб юборади".

Фикрлаш учун сабаб

Тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, ташқи таъсир остида кристаллнинг ионли занжири узилади, маълум вақтдан кейин эса молекулаларнинг баргсимон катори уни тиклайди.

Джейм Глекнинг фикрига кўра, "кристалларда ионли занжир ҳаракати шахмат доскасидаги фигураларнинг мантиқий ҳаракатини эслатиб юборади".

Лейл М. Койннинг таъкидлашича: "Балчиқнинг кристаллик бирлашмаси билан унинг имкониятлари тугамайди, чунки энг тоза кристалл оқ қоғозни эслатиб юборади. Ионли занжир ҳаракати, яъни унинг электр яратиш хусусияти ташқи таъсирга учрайди. Ҳаётнинг энг оддий давом этиши шунга асосланади - ташқаридан энергия олиш ва ундан фойдаланиш. Ўзини-ўзи тиклаш эса кейинги босқич. Бу икки ҳолатнинг балчиқда бўлиши ундан ҳаётнинг яратилиши назариясини яна бир бор тасдиқлайди". Бу борада доктор Хартман қуйидагича фикр билдиради: "Янада мураккаб ускуналар бўлганида, биз балчиқ молекулаларини ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, балки унинг атом тузилишига чуқурроқ кириб борган ва, шубҳасиз, янада муҳим натижаларга эришган бўлардик, лекин шунда ҳам, ишончим комилки, биз ердаги ҳаётнинг келиб чиқиши ҳақида тўлиқ жавоб олмаган бўлардик". "Менимча, - деб ёзади тадқиқотчи, - "ҳаёт" ва "жонли" тушунчалари атомлар ва молекулалар моддийлиги эмас. Балчиқ хусусиятларини ўрганишда қандай ютуқларга эришилган бўлса ҳам, биз ундан инсоннинг яратилишини назарий жиҳатдан асослаб бера олмаймиз, чунки бу бизнинг ақлий ва интеллектуал имкониятларимиздан ташқарида. Ҳаётнинг беҳад формуласи Яратганнинг ўз қўлида. Биз фақат фикрлаш учун сабаб бера оламиз, лекин лабораторияларда ҳаётни ярата олмаймиз".

Доктор X. Хартманнинг фикрига кўра, "ҳаётга жонлилик бахш этадиган" нарса руҳ бўлиб, у ҳақида Қуръон ва ҳадисларда маълум қилинган. Руҳ ҳаракатининг моҳиятини инсон онги тушуниб етишга ожиздир.

Чунки Қуръонда айтиладики: "Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт!" (Исро, 85-оят).

Абу Муслим таржимаси