Эрон президентлига номзодлар рўйхатга олишнинг 3-куни якунига асосан, мамлактадаги президентлик сайловарда 17 нафар номзод рўйхатга олинди.
30-май куни Эрон сайловлари штаб -квартирасида Эронда президентлик сайловларнинг 14-муддати учун номзодларни рўйтага олиш бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон сайлов штабининг матбуот котиби Муҳаммад Исломий кечаги нтқида ҳозиргаса 80 киши 14-президентлик сайловларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мақсадида мамлакат сайлов штабига ариза топширган. Улар орасидан 17 нафар номзодлар дастлабки шартларни бажариб, рўйхатга олинди.
Эрон сайлов штабининг матбуот котиби кеча президенлик сайлов учун номзодларни рўйхатга олишнинг 3-чи куни якунида журналистлар иштирокида бугун Эрон президентлигига 8 номзод рўйхатдан ўтди деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, якшанба 19 -май куни Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги Худоофарин тўғонини бориб кўриш ва бир қанча миллий ва вилоят лойиҳаларини очиш учун борган Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни олиб кетаётган вертолёт бу минтақанинг Варзақон ҳудудига ноқулай об-ҳаво шароити сабабли тўғондан Табриз нефтни қайта ишлаш заводига жўнаб кетаётганида аварияга учраб қулаб тушди.
Вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси презиенти Сайид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари жумладан Эрон Ислом респубилкаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Табриз жума имоми Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Молик Раҳматий ҳамда Эрон президентининг хавфсизлик гуруҳи, учувчилар ва вертолёт экипажи ҳалок бўлди.