Лондоннинг Уэмбли стадионида ўтган финалнинг биринчи бўлими Дортмунд клубининг катта устунлигида ўтгандек туйилди ва “арилар” иккита яққол вазиятдан фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлимда “Реал” ўзига келди ва имкониятлардан фойдалана олмаган рақиб ва унга мухлислик қилаётган барсачиларни жазолаб ташлади. 74-дақиқада бурчак зарбасидан кейин Карвахал ҳисобни очди. Голдан сўнг немис жамоаси ўзига кела олмади ва ҳимоядаги хатодан фойдаланган Винисиус 83-дақиқада иккинчи тўпни ҳам киритди.
Шу тариқа “Реал” ўз тарихида 15-бор, сўнгги 11 мавсумда 6-марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти эса 5-бор ушбу турнирда зафар қучди ва бу борада ўзи ўрнатган рекордни янгилади. Барселона эса, Испанияда ҳам чемпион бўла олмади. Испанияда ҳам Реал чемпион. Хуллас, ҳамма ёқда Реал кучли, Реал чемпион...