loader
Foto

Инсоннинг кеча, бугун, эрта орасидаги вақти

Инсон яшаётган бу вақт - замон уч қисмга - ўтмиш, ҳозир ва келажакка бошқача айтганда кеча, бугун ва эртага тақсимланади.

Инсонлар вақтнинг мана шу жузълари билан бўлган алоқаларида турли синфларга бўлинадилар. Улар одатда икки тараф - ҳаддан ошишлик ва сусткашлик тарафларидан бирида тўхтайдилар.

Улар ё ўтмиш қули ёки ҳозирнинг хизматкорлари ёҳуд келажакнинг ходимларидир.

Яна бошқалари ҳам бўлиб, улар ҳеч қандай ҳаддан ошиш ва зиёнсиз, ҳар бир нарсага ўз ҳаққини берадиган мўътадил, мувозанатни ушловчилар тоифасига кирадилар. Лекин улар озчиликни ташкил этишади.

Юсуф Қарзовийнинг

"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР