loader
Foto

81. Ал-Мунтақим

У шундай Зотки, авбошларнинг бош кўтаришини синдириб, бостириб турар, жиноятчиларни жазолаб, ҳаддан ошувчиларга қаттиқ азоб берур. Бу ҳол эса қайта-қайта огоҳлантиришлар ва кечиришлардан кейин, муҳлату имконият беришдан сўнг бўлади. Ваҳолонки, Аллоҳ таоло тезда азоб бериб, ўч олишга энг қодир Зотдир.

Танбиҳ. Интитрм олишда банда учун мақтаниладиган ҳолат — бу унинг Аллоҳ таолонинг душманларидан ўч олмоғидир. Душманларнинг душмани эса нафси бўлиб, унинг қатдеи (бу шум нафсни) гуноҳдан узоқ тутиб, ибодатга — узлатга чекинтиришдир. Нақл этилишича, Абу Язид (Бистомий) шундай деган экан: «Баъзида нафсим кечалари ибодат қилишдан дангасалик қилиб трлган эди, уни бир йил сув бермасдан жазоладим».

Ҳа, интиқом олишда ана шундай йўл тутиш лозим.

Имом Муҳаммад Ғаззолийнинг

"Аллоҳнинг гўзал исмлари" китобидан