loader
Foto

Испания терма жамоаси "Реал" ўйинчилари туфайли 2024 йилги Европа чемпионига айланди

14 июлда футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати финал босқичида Испания ва Англия терма жамоалари тўқнаш келишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ испаниялик футболчилар фаоллик кўрсатишди.

Қўш қанотдан ҳужум уюштириб, гол уришга яқин келди. Бироқ биринчи бўлимда табло ўзгармади.

Иккинчи бўлим бошида испаниялик футболчилар ҳисобни очишди.

17 ёшли Ламин Ямал жамоадоши Нико Уильямсга пас қилди. Иккинчиси эса дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Ламин Ямал "Реал"жамоасидаги ўйинчи акалари маҳорати соясида қитъа миқёсидаги мусобақада ўзини шундай яхши кўрсата олди.

Англия футболчилари ҳам тарози мувозанатини сақлашга ҳаракат қилишди.

Ўйиннинг 73-дақиқасида англиялик Коул Палмер ҳисобни тенглаштирган бўлса, 86-дақиқада реалчи Микел Оярсабал ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа Испания 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз тарихида тўртинчи марта Европа чемпиони бўлди.