Мадриднинг "Реал" клуби 2023 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Бу ҳақида "Lenta.ru" мухбири хабар бермоқда.
Финалда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасини қабул қилган "қаймоқранглилар" 5:3 ҳисобида зафар қучди. Мадридликлар дарвозасига ярим ҳимоячи Винисиус Жуниор (дубл), ҳужумчи Карим Бензема, ярим ҳимоячи Федерико Валверде (дубл) муаллифлик қилди. "Ал Ҳилол" сафида ярим ҳимоячи Мусса Марега ва ҳужумчи Лусиано Виетто (дубл) гол уришди.
Турнир 2023 йилнинг 1-11-феврал кунлари Марокашда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) шафелигида бўлиб ўтди. Унда дунёнинг олтита конфедерациясидан жамоалар иштирок этди.
16 январь куни Ла Лига расмийлари ФИФА устидан Сопрт арбитраж судига (CAS) даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бунга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати форматининг ўзгариши, яъни 2025 йилдан бошлаб турнирда 32 та жамоа иштирок этиши сабаб бўлди. Испания чемпионати етакчиларининг фикрича, ФИФА футбол экотизимига аҳамият бермайди.
Биринчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2000 йилда бўлиб ўтган. Кубокнинг аввалги соҳиби Англиянинг "Челси"си ҳисобланади. Турнирда энг кўп ғалаба қозонган «Реал» Мадрид жамоаси бешта ғалабага эришган.