Ливан пойтахти Байрутнинг Даҳие ҳудудида ҳаво ҳужуми уюштирилди. Ҳужумда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони нишонга олингани билдирилди. Исроил Мудофаа кучлари (ИМК) ҳам ҳужум ҳақида баёнот берди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ҳужумда бир аёл ва 2 бола бўлган 3 кишининг ҳаётдан кўз юмганини, 69 кишининг яраланганини маълум қилди.
Ливан пойтахти Байрутнинг Даҳие ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Ҳужум Даҳие шаҳридаги гавжум кўчаларда бир нечта биноларга қарши уюштирилган. Ҳужум натижасида содир бўлган портлаш туфайли катта тутун кўтарилди.
ИСРОИЛ АРМИЯСИ БАЁНОТ БИЛАН ЧИҚДИ
Воқеа содир бўлган ҳудудда катта ваҳима бўлган. Бошқа томондан Исроил армияси ўз баёнотида Байрутдаги ҳужум ортида турганини тасдиқлади.
Айни пайтда Ливаннинг расмий хабар агентлиги ННАдаги хабарда, Исроилнинг пойтахт Байрутнинг жанубий ҳудудига уюштирган ҳужумида Ҳизбуллоҳнинг Шура кенгаши жойлашган Ҳуҳрейк тумани нишонга олингани қайд этилди. Хабарда, сўз юритилган ҳужумнинг учувчисиз ҳаво воситаларидан (УАВ) учирилган 3 та ракета билан амалга оширилганлиги таъкидланиб, Бейрутдаги эр-Рабиҳ номли бинога зарба берилгани ва икки қават вайрон бўлганига эътибор қаратилди.
Бошқа томондан Исроил армияси ўз баёнотида Байрутдаги ҳужум ортида турганини тасдиқлади.
Армия томонидан қилинган ёзма баёнотда, 12 киши ҳаётдан кўз юмган Маждел Шамс ва кўплаб исроилликларнинг ўлимидан масъул эканлиги иддао қилинган Ҳизбуллоҳ қўмондонининг нишонга олингани билдирилди. Нишонга олинган Ҳизбуллоҳ қўмондонининг исми ва ҳужум қандай амалга оширилгани ҳақида тафсилотлар берилмаган. Ливан хавфсизлик манбалари Исроилнинг Байрутга берган ҳаво ҳужумидан Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг катта маслаҳатчиси Фуад Шукр омон қолганини эллон қилди.