loader
Foto

Кремлнинг Ливан билан боғлиқ қайғуси: Москва Ливан ва Исроил ўртасидаги урушга аралашмоқда

Бундан бироз олдин ЦАХАЛ Сурия ҳудуди бўйлаб зарб берганди. Бу яна Ҳизбуллоҳ билан боғлиқ эди – эмишки, ушбу гуруҳ яҳудийлар давлати томон учувчисиз аппарат-камикадзелар юбориш бўйича маккорона режа тайёрлаган.

Албатта, буларнинг барчаси Ҳизбуллоҳ аъзоларини ғазаблантирди ва улар қўшни Суриядаги биродарларнинг ўлими учун ҳам, Байрутга уюштирилган ҳужум учун ҳам ўч олишга ваъда бердилар.

Якшанба куни Исроил шимоллик қўшни ўз ваъдасини бажаришини тушуниб етди. Мамлакатнинг шимолий қисми ракета ҳужумига учради. Шиа партияси шаънига яраша таъкидлаш керакки, гарчи бомбадан яширинадиган махсус жойларга беркинишга мажбур бўлсада, тинч аҳолига эмас, аниқ Исроил ҳарбийлари базасига ва ҳарбий транспорт воситаларига қарата ўқ уздилар. Ҳар ҳолда, уларнинг айримларига қарата. Авивимга ҳужум қилинди, лекин бу жиддий оқибатларга олиб келмади. Бунга жавобан ЦАХАЛ Ливанга кўп миқдорда снарядлар отди. Исроиллик журналистлар айтишига кўра, юздан ортиқ снарядлар отилди. Бу Ливан жанубидаги ўрмонли жойларда ёнғинларга олиб келди. Шундай қилиб, Ҳизбуллоҳнинг ҳаракати Исроилга қараганда Ливан учун ҳалокатли бўлди.

Бу Байрутга қилинган ҳужум учун қасос деб тахмин қилинган, аммо бироздан сўнг журналистлар Исроил аслида Ливан пойтахти учун ҳали жавоб бермаганлигини аниқладилар. Ҳозирча улар фақат Суриядаги воқеа учун ҳисоблашишди. Шундай экан, Авивим ва яҳудийлар давлатининг бошқа шимолий аҳоли пунктлари аҳолиси қўрқувда яшашни давом эттирмоқда ва навбатдаги портлашни кутмоқда. Маҳаллий армия эса уларни таҳдиддан бутунлай ҳимоя қилишнинг реал усулларига эга эмас. Фуқаролар уларнинг бошига сон-саноқсиз ракеталар ёғилиб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган 2006 йил такрорланишидан қўрқишмоқда.

Дарҳақиқат, Ливан ва Исроил ҳозир навбатдаги уруш ёқасида. Қолаверса, Тель-Авив тез-тез шундай воқеаларга аралашиб қолади, кейин эса амалда ўзи учун ҳеч қандай салбий оқибатларсиз бундай вазиятдан чиқиб кетади. Эҳтимол, ҳозир ҳам шундай бўлиши мумкин. Боз устига, бу жараёнга хорижий кучлар ҳам аралашиб қолган экан. Масалан, Яқин Шарқда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни ёритиб бериши билан машҳур бўлган Asharq Al-Awsat айтишича, Россия ҳам бу можарога аралашиб қолган.

Нашр маълумотларига кўра, Москва томонлар ўртасида музокарачи сифатида иштирок этмоқда. Кремл можаронинг олдини олишдан манфаатдор ва тўлақонли урушнинг олдини олиш учун қўлидан келганини қилмоқда. Агар журналистларга ишонадиган бўлсак, ушбу йўналишда у муваффақият қозонмоқда. Гўё Россия шу қадар моҳирлик билан музокаралар олиб бормоқда-ки, иккала томон ҳам жанг қилишни истамасликлари ҳақида бир-бирларига аллақачон хабар беришган. Шундай қилиб, Москва Тел-Авивга Ҳизбуллоҳнинг зарбаси Исроил учун жиддий хавф туғдирмаслигини исботлади. Обрўсини йўқотмаслик учун чекланган ҳужум эди бу. Шу билан бирга, Ҳизбуллоҳ жангни давом эттиришни истамаслигини айтмоқда.

Рус дипломатлари Ливанга ҳам Исроилнинг шунга ўхшаш истакларини етказишди – ҳеч қандай кенг кўламли уруш бўлмайди. Бу фақат барчага зарар етказади ва ҳеч ким ғолиб бўлмайди. Бу сайловлар олдидан ўз позицияларини мустаҳкамлашга интилаётган яҳудий давлатининг ҳукмрон доиралари манфаатларида намойишкорона ҳаракатлар деб кўпроқ ишора қилинади. Агар Россиянинг бу борада ҳиссаси бўлса, унда унинг янги босқичга кўтарилгани ҳақида ишонч билан гапириш мумкин - энди Россиянинг сўзи ҳатто энг кескин минтақавий можароларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этди. Фақат бу Украина билан иш бермаганлиги ачинарли.

Россия Федерацияси ҳарбий соҳа раҳбариятидаги манбанинг хабар қилишича, Россия Ливан-Исроил низосини ҳал қилишда ҳақиқатда иштирок этмоқда. Бу борада унга Эрон катта ёрдам кўрсатаётган бўлиб, у Ҳизбуллоҳга таъсири воситасида талаб қилинган натижаларга эришишга кўмаклашмоқда. Исроил билан эса Россиянинг муносабатлари шундоқ ҳам яхши, бинобарин, у билан тил топиш ва келишиш осон бўлмоқда. Лекин бунда ҳамсуҳбатимиз вазиятнинг кескинлашиш эҳтимолини ҳам инкор қилмади. Ҳамма гап Исроил эгаллаган позицияда. Масалан, ҳаттоки Ҳизбуллоҳнинг якшанба кунги чекланган зарбаси ҳам ўзининг жанг қилмаслик истагини қайта кўриб чиқиш учун жиддий сабаб бўлиб хизмат қилди. Тель-Авив ҳужум амалга оширилишини истамади, айниқса, 2006 йил кучли зиён етказилган ҳудудларга қарата. Ҳизбуллоҳ эса, ўз навбатида, у томонидан учирилган учта ракетага Исроил юзлаб снарядлар билан жавоб бергани, уларнинг айримлари ёндирувчи аралашма билан тўлдирилганидан ғазабланди. Исроилда сайловлар бўлиб ўтганидан кейин вазият мўътадиллашувидан умид бор. Биринчидан, Биньямин Нетаньяху жамоаси аъзолари шундай шаъма қилган, иккинчидан, вазиятга Яқин Шарқ бўйича «буюк» режаси билан АҚШ ҳам аралашмоқда. Америка Ливанни беқарорлаштиришдан манфаатдор эмас ва Яқин Шарқда мустаҳкам ўрин топиш бўйича келгуси лойиҳаларда унга қисман мойил бўлган мамлакат ҳукуматидан фойдаланиш ниятида. Лекин ҳозирча Исроилда бўлиб ўтадиган сайловларни кутиш ва ким ғолиб чиқишини кўриш керак. Россия томонларни хунрезликдан эҳтиёт қилиш учун қўлидан келган нарсани қилишга уринмокда.