loader
Foto

Эрон Исроилга зарба берадими? Давлат телевидениеси: Яқин соатларда...

Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанийянинг Эронда уюштирилган суиқасд натижасида шаҳид бўлиши ортидан таранглик давом этмоқда. Эрон давлат телевидениеси, «Дунё яқин соатларда жуда муҳим ўзгаришларга гувоҳ бўлади» деди.  Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Маранди, «Ҳаммани Исроилни тарк этишга таклиф қиламан», деди. Эрон армияси шай ҳолатда эканлиги ҳақида маълумотлар бор. Мана тафсилотлар...

Эрон пойтахти Теҳронда Ҳамас сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳанийянинг ўлдирилишидан кейин Яқин Шарқда кескинлик кучаймоқда.

Эрон Давлат телевидениеси: Яқин соатларда...

Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси эътиборга молик баёнот берди. Эрон давлат телевидениеси, «Дунё яқин соатларда жуда муҳим ўзгаришларга гувоҳ бўлади» деди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Маранди, «Ҳаммани Исроилни тарк этишга таклиф қиламан», деди.

Эрон олий раҳнамоси Хаменеи ижтимоий тармоққа жойлаган эски постини қадаб қўйди. Қадимги маҳкамланган постда «Сионистик режим тугади» деган сўзлар қўлланилган.

Абу Муслим таржимаси (туркчадан)