loader
Foto

Исламофобияга қарши телеканал очилади

Бу ҳақида Покистон бош вазири Имрон Хон маълум қилди.Имрон Хоннинг сўзларига кўра, қарор Туркия президенти Ражаб  Тойиб Эрдўған  ва Малайзия бош вазири Махатхир Мохамадо билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси доирасида бўлиб ўтган уч томонлама учрашув якунлари бўйича мувофиқлаштирилди.

Телеканалнинг асосий мақсади ислом дунёси дуч келаётган муаммоларга ва дунёда исломнинг нотўғри қабул қилинишига қарши курашдан иборат бўлади.

«Дунёнинг турли мамлакатлари аҳолиси ислом ҳақида тўғри маълумотлар ола бошлайди. Шу тариқа биз радикалларни ортиқча далиллардан маҳрум қиламиз ва исламофобия негизидаги жиноятчилик даражасини пасайтирамиз. Телеканал эфирида ислом тарихи ҳақида бадиий фильмлар,  сериаллар намойиш этилади. Одамларни тўғри маълумотлар билан таъминлаймиз ва ўқитамиз», - деди Имрон Хон.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР