loader
Foto

AzonTV онлайн телеканали ўз фаолиятини бошлайди

"Ҳурматли AzonTV онлайн илмий-маърифий телеканали кузатувчилари! Сизларга шуни маълум қиламизки, биз феврал ойининг биринчи 10 кунлигида дастур ва кўрсатувларимизни Сиз азизларга узатишни йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз", дейилади хабарда.



Шунингдек хабар, қандай усуллар билан  AzonTV онлайн телеканалини кузатиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган:



1) Tas-IX орқали — тўғридан-тўғри эфир (расмий сайтимизда);

2) Facebook орқали — тўғридан-тўғри эфир (расмий саҳифамизда);

3) Youtube орқали — тўғридан-тўғри эфир, алоҳида кўрсатув ва дастурлар;

4) Telegram орқали — алоҳида кўрсатув ва дастурлар ва кинолар



Бундан ташқари AzonTVнинг мобил версиясини ҳам ишлаб чиқилаётгани ҳамда аниқ линклар эфир бошланишидан бир кун аввал эълон қилиниши ҳақида ҳам хабар қилинди.

Энди эса, катта маъмурий ресурсга ва улкан имкониятларга эга Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси, Ислом академияси, Маъҳад ва бошқа диний ташкилотлар ҳам шундай хизматларни йўлга қўйса нур устига нур бўларди.



Биринчи қадам қўйилди ва ушбу қадам Динимиз, Миллатимиз ва Ватанимиз учун хайрли бўлсин!