loader
Foto

«Чириган» одамлар...

Сен:«Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», дегин. (Қаҳф сураси, 103-104)

Ҳар бир жамиятда бошқаларга ҳеч қандай фойда келтирмайдиган одамлар бўлади. Бу одамлар чириган меваларга ўхшайди, улардаги чирик ҳамма жойда тарқалади ва атрофдагиларни ҳам заҳарлайди. Ислом жонкуярларига нисбатан қилган иши ғийбат, туҳмат ва бўхтон бўлсада, шайтон амалини чиройли кўрсатиб қўйган бўлади. Яъни, қулоқ ва чириган бўлсада ўзини қулоқ ва чириган эканини "билмаганга" олиб юраверади.

Бу «чириган» одамлар доимо мағлубиятга учраган фикрларга эга, доимо пессимистик, улар доимо кимнидир ғийбат қилишади. Мусулмонларнинг муваффақиятлари уларни қайғуга солади, аммо муваффақиятсизликлари уларни хурсанд қилади, ҳақ йўлдаги даъватчи мусулмонларни кўрарга кўзлари йўқ...

Бундай одамлардан эҳтиёт бўлинг, улар чиройли ташқи қобиққа эга бўлиши мумкин, арабчада баъзи нарсаларни айтиши уларни аҳли илм илм қилиб қўймайди, аслида хоин ё қулоқ бўлиши мумкин,  чунки уларнинг ичи чириган.

Бундай одамларни узоқ эшитиб юриш «чириги» юрагингизга тарқалиб кетишига олиб келади ва сиз буни сезмай, уларнинг сўзларини ва мағлубиятга учраган муносабатини такрорлаб, тарқатишингиз мумкин...

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадисларида шундай дейилади: “Киши дўстининг динида бўлади. Сизлардан бирингиз бир киши билан дўстлашишмоқчи бўлса, яхшилаб қарасин”, яъни унинг одоб-ахлоқи ва дин-диёнатидан хабардор бўлсин. Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривоят этишган.

Абу Муслим таржимаси