loader
Foto

Трамп учун ёмон хабар: иш апелляцияга юборилади

АҚШда махсус прокурор Трамп ишини рад этган судя қарори устидан шикоят қилмоқда.

АҚШ махсус прокурори Жек Смит собиқ президент Доналд Трампга нисбатан «махфий давлат ҳужжатларини яшириш» айби билан ишни тўхтатган судя Айлин Каннон қарори устидан шикоят қилишга тайёрланар экан, судянинг қарори махсус суднинг қонунийлигини шубҳа остига қўйишга замин яратгани таъкидланди.

АҚШда президентлик сайловлари яқинлашаётган бир пайтда Трампга қарши ишларнинг ҳуқуқий жараёнлари ва муҳокамалари давом этмоқда.

Трампнинг «ҳукумат махфий ҳужжатларини яшириш» иши билан шуғулланувчи махсус прокурор Смит ишни тўхтатган судя Каннон қарори устидан шикоят қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Сешанба куни Смит қарор устидан минтақавий апелляция судига, юқори судга шикоят қилиши кутилмоқда.

Бошқа томондан, апелляция жараёни ҳали бошланмай туриб, АҚШ жамоатчилигида махсус ваколатли прокурорлар ҳақидаги баҳслар кун тартибига чиқа бошлади.

АҚШ Адлия вазирлигининг таъкидлашича, судя Канноннинг Трамп ишини тўхтатишига «Махсус прокурор Смитнинг конституцияга зид "вақтинча" тайинланиши ва бу жараёнда "ноқонуний чекланмаган маблағлар"дан фойдаланиши деб ҳисоблайди.

Кўпгина ҳуқуқшунослар кўриб чиқилаётган қарор махсус ваколатли прокурорларни тайинлаш ва уларнинг келгусида муаммосиз ишлашига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган жиддий ҳуқуқий қадам эканлигини таъкидламоқда.

Бу экспертлар кейинги катта ва сиёсий ишларда адвокатлар «махсус прокурорлар Сенатдан рухсат олиши керакми» деган масалани кўтариши ва бу кўплаб сиёсий ишларни тўсиб қўйиши мумкинлигини таъкидламоқда.

ТРАМПГА ҚАРШИ ИШ

Трамп Оқ Уйдаги вазифасидан кейин Флоридадаги Мар-а-Лаго саройида махфий давлат ҳужжатларини сақлашда айбланган федерал даъво судя Каннон томонидан рад этилди.

Судя Каннон рад этиш сабаби сифатида айблов хулосасини тайёрлаган махсус прокурор Жек Смитнинг тайинланиши ва молиялаштирилишини кўрсатди.

Нашр қилинган 93 саҳифалик қарорда судя Каннон, "Махсус прокурор Смитнинг тайинланиши АҚШ Конституциясининг тайинлаш бандини бузганлиги сабабли, у томонидан тайёрланган айблов хулосаси бекор қилинди" дейилган иборани ишлатган.

Трампга оид "махфий ҳужжатлар" ва «6-январ куни Конгресс босқинчилиги» терговларида махсус эксперт этиб тайинланган собиқ бош прокурор Жек Смит Трампни Оқ уйдаги лавозимини тарк этганида ўзи билан махфий ҳужжатларни олиб кетганликда ва улардан фойдаланганликда айблади. (9 июн куни эълон қилинган 49 саҳифалик айблов хулосасида). У уни федерал терговга тўсқинлик қилишда ҳам айблаган.

Айблов хулосасидан кейин 13-июн куни Маями судяси ҳузурига чиққан ва «федерал тергов доирасида иккинчи марта судя ҳузурига чиққан биринчи собиқ президент» сифатида тарихга кирган Трамп, ўзига қарши 37 та алоҳида айбловни ҳам рад этди.

Трампнинг адвокатлари Смитнинг тайинланиши ва тергов давомида ажратилган маблағ конституцияга зид эканлигини айтиб, ишни бекор қилишни сўраган эди.

Абу Муслим тайёрлади (туркчадан)