loader
Foto

Душанбеда Тожикистон муфтийсига ҳужум уюштирилди

Ҳужумни содир этганликда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

11 сентабр куни кечқурун Душанбе марказий масжиди яқинида Тожикистон Уламолар кенгаши раҳбари Саидмукаррам Абдулқодирзодага ҳужум уюштирилди.

«Бугун соат 17:20да Душанбе шаҳар марказий масжиди ёнида бир фуқаро безорилик ниятида намоз ўқиб бўлгач, Тожикистон Республикаси Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзодани тешувчи асбоб билан ҳужум қилди». Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Натижада муфтий енгил тан жароҳати олиб, шифокорлар кўригидан ўтиб, уйига жўнатилган.

Ҳужумчи тезда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саидмукаррам Абдуқодирзода 61 ёшда, 2010-йил октабридан буён Тожикистон Уламолар кенгашига раҳбарлик қилиб келади.