loader
Foto

Раисий пейжер орқали қатл қилинганми?

Эроннинг юқори мартабали мулозимларидан бирининг айтишича, май ойида Эрон президенти Иброҳим Раисий ва бошқа бир қанча юқори лавозимли амалдорлар ҳалок бўлган вертолёт ҳалокатида пейжер айбдор бўлган бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу қурилмалар ёрдамида яқинда кўп мусулмонларни ўлдиришмоқчи бўлишди.

Европада ишлаётган эронлик журналист Муҳаммад Ахваз Х ижтимоий тармоғидаги постида Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Аҳмад Бахшайш Ардестоний «Ҳизбуллоҳ» хакерлик ҳужумига учраганини айтиб, Раиси ҳам шулар қаторида борлигини тасдиқлади.

Сешанба ва чоршанба кунлари Ливан бўйлаб Ҳизбуллоҳ жангарилари ишлатган пейжерлар ва рациялар портлаши оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди, минглаб мусулмонлар яраланди. Бу бир неча ойлик трансчегаравий ҳужумлардан кейин кўпчилик бунда Исроилни айблади.

Бироқ шу ой бошида Эронда олиб борилган расмий тергов ҳалокатга Раиси ва унинг ҳамроҳлари бўлган вертолёт Эрон шимолидаги туман қоплаган тоғ ёнбағирига қўнгач, президент ва яна етти киши ҳалок бўлганидан кейин ҳалокатга ёмон об-ҳаво сабаб бўлган деб қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, Иброҳим Раиси Араз дарёсидаги «Худаферин» ва «Ғиз-Ғаласи» сув омборлари очилишидан қайтаётганида авиаҳалокатга учраган эди. Ливандаги Ҳизбуллоҳ билан боғлиқ портлашлар ортидан Эрон ОАВлари Раиси маросимдаги иштироки пайтида олинган суратлардан бирида стол устида ётган пейжерни топди. Ушбу сурат Раиси вертолёти пейжер портлаши туфайли ҳалокатга учраши мумкинлиги ҳақидаги бир қатор назарияларни айтишни бошлади. Ҳозир Эрон парламентининг Хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси ушбу версияни расман илгари сурмоқда.

Асосий версияга кўра, Ливанда портлаган пейжерларда махсус сигнал орқали фаоллаштирилган бир неча грамм пластик портловчи бўлган бўлиши мумкин...

Абу Муслим (русчадан тайёрлади)