loader
Foto

«Икки-уч ойдан кейин учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин». Трампнинг нафаси ёмон...

АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Американинг амалдаги ҳукумати туфайли глобал ҳарбий таранглик хавфи мавжудлигидан хавотир билдирди, деб хабар беради «Zakon.kz».

Бу ҳақда у YouTubeъдаги RSBN каналида жонли эфирга узатилган Калифорниядаги сайловолди митингида айтди. Трамп АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден даврида учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкинлигини айтди.

«Келгуси уч-тўрт ойдан хавотирдаман, чунки ҳукуматимиздаги одамлар туфайли жаҳон уруши ҳолатига тушиб қоламиз», деб, одамлар қулоғига лағмон осиб, уларни қўрқитди.