Манбаларга кўра, битим доирасида Хитой қишлоқ хўжалиги соҳасида айрим ён беришларга йўл қўяди, АҚШ эса бир қатор тариф имтиёзлари тақдим этади. Бунда Трамп ХХР билан келишувлар тезлаштирилган тартибда расмийлаштирилишини таъкидлади.
“Хитой билан келишувга боғлиқ бўлган муҳим жиҳатлардан бири, ҳар хил сабабларга кўра, биз Конгрессда жуда узоқ ва сиёсий жиҳатдан мураккаб тасдиқлаш жараёнидан ўтишимиз шарт эмаслигидир. Битим тузилганда мен ўзим мамлакатимиз номидан имзо қўяман”, – деб ёзди президент ўз твиттерида.
“Тез ва тоза!” – деди Трамп. У битимни Конгрессда маъқуллашни талаб қилмайдиган сабабларни изоҳламади. Ва бу АҚШ, Мексика ва Канада ўртасидаги савдо битими (The United States – Mexico – Canada Agreement, USMCA) бир йилдан бери америка қонун чиқарувчилари томонидан маъқуллашни кутаётган шароитларда рўй бермоқда.
Лекин шунга қарамай, молия вазири Стивен Мнучин Америка келаси ҳафтадан Хитой товарларига божларни оширмаслигини тасдиқлади.
“Хитой бош вазирининг ўринбосари Лю Хэнинг сўрови билан АҚШ президенти Трамп маъқулладики, биз ҳужжатлаштириш жараёнидан ўтмагунимизга қадар режалаштириб қўйилган 25-30%лик божларни оширмаймиз”, – изоҳ берди Молия вазирлиги раҳбари.