Аллоҳ таоло Валид ибн Муғира ҳақида: «Тезда уни сақар (дўзахи)га киритаман», деди. (Муддассир сураси, 26) Абу Лаҳаб ҳақида эса Аллоҳ таоло: «У тезда чўғи қизиб турган ўтга киради», деди. (Масад сураси, 3-оят)
Улардан бири Қуръони карим нотўғри эканлигини исботлаш учун Исломни қабул қилиш эҳтимоли бор эди. Аммо Қуръон уларнинг Исломни қабул қилмаганликларини ва қабул қилмасликларини ва уларнинг жойи жаҳаннам бўлишини тасдиқлади. Уларнинг иккаласи ҳам Исломни қабул қилмай вафот этганлар. Бундай оқибатдан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраймиз.