loader
Foto

Лукашенко 2025 йилги президентлик сайловларида иштирок этади

Президент Александр Лукашенко Беларусда навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этади.



Бу ҳақда Беларусь президенти интервю чоғида “Россия-1” телеканалида эфирга узатиладиган “60 дақиқа” кўрсатуви бошловчисининг саволига жавобида айтди.

“Ҳа, Оля, мен президентлик сайловларига бораман”, – дея жавоб берди давлат раҳбари журналистнинг саволига.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Беларусь Конституцияси президент учун чекловларни ўз ичига олган тузатишлар билан тўлдирилган эди – бир киши учун икки муддат. Президентнинг ўзи киритилган ўзгаришлардан сўнг бошқа номзод бўлмаслигига ваъда берган.

Аввалроқ Беларусь Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловлари 2025 йил 26 январга белгиланганини маълум қилганди.

Вакиллар палатаси раиси Игор Сергеенконинг таъкидлашича, айнан президентлик сайловлари "Беларуснинг келгуси йиллардаги келажагини ва уни янада ривожлантириш йўналишларини белгилаб беради". У депутатларни президентлик сайловлари “уюшган, очиқ, демократик ва холисона, миллий қонунчиликка қатъий мувофиқ” ўтиши учун барча ишни қилишга чақирди.