loader
Foto

Збигнев Бжезинский. Катта шахмат тахтаси (2)

БИРИНЧИ ЖАҲОН ДАВЛАТИ

Рақибининг қулаши натижасида Қўшма Штатлар уникал вазиятга тушди. Улар биринчи ва ягона ҳақиқий жаҳон давлатига айланди. Шунга қарамай, Америка гегемонлиги маълум жиҳатдан ўтмиш империяларини эслатади, гарчи уларнинг кўлами чегараланган, минтақавий бўлса ҳам. Бу империялар ўз қудратини вассал давлатлар, қарам ҳудудлар, протекторатлар ва колониялар иерархиясига таяниш орқали сақлаб келган. Империяга кирмаган давлатлар эса, одатда, "бошқа маданият" деб қаралган.

Айрим жиҳатларда бу тарихий атамалар Америка таъсири остидаги ҳозирги айрим давлатларга ҳам мос тушади. Ўтмишдаги каби, Америка ҳам "империя" қудратини катта даражада мукаммал ташкиллаштириш, улкан иқтисодий ва технологик ресурсларни тез сафарбар қилиш қобилияти, америкаликлар турмуш тарзининг маданий жозибаси, ижтимоий ва сиёсий элитанинг динамизми ҳамда рақобат руҳи орқали намоён қилади.

Ўтмишдаги империяларда ҳам ушбу сифатлар мавжуд эди. Биринчи навбатда, Рим империяси эслатилади. Рим империяси икки юз эллик йил давомида узлуксиз ҳудудий экспансия орқали шимол, ғарб ва жануб-шарқ йўналишида кенгайди, шунингдек, бутун Ўрта Ер денгизи соҳилларини самарали назоратга олиш орқали ўзининг қудратини мустаҳкамлади. Географик жиҳатдан олганда, у эрамизнинг 211 йили атрофида ўзининг энг юқори нуқтасига эришган. Рим империяси марказлашган давлат бўлиб, ягона мустақил иқтисодиётга эга бўлган. Империя қудрати мураккаб сиёсий ва иқтисодий тузилма орқали босқичма-босқич амалга оширилган.

Империянинг муваффақиятли ички транспорт тизими — йўллар ва денгиз йўллари — марказдан бошланиб, империянинг турли вассал давлатларида жойлашган рим легионларини зарур вақтда тезкор жойлаштириш имконини берган.

Империянинг энг ёрқин даврида чегарадан ташқаридаги рим легионлари камида 300 минг аскардан иборат бўлган: бу куч тактика ва қурол жиҳатидан устунлиги, марказдан тезкорлик билан қўшимча кучларни сафарбар қилиш қобилияти туфайли янада кучли бўлган. (1996 йилда эса, анча кўп аҳолига эга бўлган Америка ўз чегараларини 296 минг аскар билан ҳимоя қилган.)

Шунингдек, Рим империясининг қудрати муҳим психологик омилга асосланган эди. "Civis Romanus sum" ("Мен римлик фуқароман") деган сўзлар улкан ғурур ва эътибор манбаи бўлиб, кўпчилик учун орзу қилинган мақом бўлган. Римлик бўлиш маданий устунликнинг ифодаси бўлиб, бу империянинг “махсус миссияси”ни асослаган. Бу ҳолат нафақат рим ҳукмронлигини қонунийлаштирган, балки рим қўли остидаги бошқаларни ҳам империяга мослашишга ва унинг қисмига айланишга мойил қилган. Шу тарзда маданий устунлик римликлар томонидан ўз-ўзидан қабул қилинган ва ҳукмронликни кучайтирган.

Ушбу юқори даражадаги қудрат тахминан уч аср мобайнида сақланиб келган. Фақатгина Карфаген ва шарқий чегарадаги Парфия империяси томонидан маълум босқичда хавф солинган бўлса-да, ташқи дунё, асосан, маданий жиҳатдан Римга қараганда заиф, яхши ташкиллаштирилмаган эди. Империя ички барқарорликни сақлай олган тақдирда, ташқи дунё унга рақобат қила олмаган.

Рим империясининг қулашига уч асосий сабаб олиб келди. Биринчидан, империянинг ҳудуди жуда катта бўлиб кетгани сабабли уни ягона марказдан бошқариш қийинлашди. Ҳудуднинг Ғарб ва Шарққа бўлиниши эса ҳокимиятнинг ягона монополиясига чек қўйди. Иккинчидан, империядаги узоқ муддатли буюклик ҳисси сиёсий элита орасида маданий гедонизмни кучайтирди, бу эса уларнинг буюкликка интилишини сусайтирди. Учинчидан, узоқ давом этган инфляция империя тизимини қўллаб-қувватлаш қобилиятини пасайтириб, фуқаролар бундан кейин ижтимоий қурбонликларга тайёр бўлмай қолишди. Маданий таназзул, сиёсий бўлиниш ва молиявий инфляция бирлашиб, Римни ҳатто империя чегарасига яқин бўлган "бошқа маданиятларга" ҳам заиф қилиб қўйди.

Замонавий стандартлар бўйича Рим ҳақиқий жаҳон давлати бўлмаган, балки минтақавий давлат эди. Бироқ, ўша даврдаги қитъаларнинг ўзаро алоқаси деярли бўлмаганини ва Римнинг яқин-узоқда рақобатчилардан ҳоли бўлганини ҳисобга олсак, унинг минтақавий ҳукмронлиги тўлиқ бўлган. Шу тариқа, Рим империяси ўз даврида бутун бир дунёни ташкил этган, унинг сиёсий ва маданий ташкилоти кейинги империявий тизимлар учун намуна бўлган.

Шу билан бирга, Рим ягона эмас эди. Рим ва Хитой империялари деярли бир вақтда вужудга келган, гарчи улар бир-бирини билмаган бўлса-да. 221 йилда Цин сулоласи томонидан Хитойдаги етти давлатнинг бирлашуви Хитойнинг биринчи империясини яратди, бу эса Шимолий Хитойдаги Буюк Хитой деворини қуриш учун туртки бўлди. Кейинги Хань империяси, тахминан 140 йилларда шакллана бошлаган, ҳажми ва ташкилоти бўйича янада катта эди. Милод сананинг бошларида Хань империяси 57 миллион кишини бошқарган. Бу катта рақам марказлашган ва қаттиққўл бюрократик аппарат орқали амалга оширилган кучли марказий бошқарувнинг натижаси эди. Империя ҳудуди ҳозирги Корея, айрим Мўғулистон ҳудудлари ва ҳозирги Хитой соҳилларининг катта қисмини қамраб олган. Бироқ, Рим каби, Хань империяси ҳам ички низоларга дуч келган ва унинг қулаши 220 йилда уч мустақил давлатга бўлиниши билан тезлашган.

Кейинги Хитой тарихи қайта бирлашиш ва кенгайиш циклларидан, уларнинг ортидан таназзул ва бўлинишдан иборат эди. Бир неча бор Хитой автоном ва изоляцияланган империявий тизимларни яратишга муваффақ бўлган, уларга ташқаридан ҳеч қандай ташкилланган рақобатчилар таҳдид солмаган. Хань империясининг уч қисмига бўлинишига 589 йилда чек қўйилган ва бу янги империявий тизимнинг яратилишига олиб келган. Хитойнинг империя сифатида ўзини энг муваффақиятли намоён этган даври манжурлар даврига тўғри келади. XVIII аср бошларига келиб, Хитой қайтадан тўлиқ империяга айланди, у ерда марказий империя Корея, Индочин, Таиланд, Бирма ва Непал каби вассал ва қарам давлатлар билан ўралган эди. Шу тариқа, Хитойнинг таъсири ҳозирги Россиянинг Шарқий қисми, Жанубий Сибирь, Байкал кўли ва Қозоғистондан тортиб, Жанубий Осиёга, шарқда Лаос ва Шимолий Вьетнамгача ёйилган.

Рим мисолида бўлгани каби, Хитой империяси ҳам молия, иқтисодиёт, таълим ва хавфсизлик соҳасида мураккаб тизим бўлиб, 300 миллиондан ортиқ аҳолини марказлашган сиёсий ҳокимият орқали бошқарган. Ҳудуд назоратига ўта самарали почта хизмати ёрдамида эришилган бўлиб, бутун империя тўрт зонага бўлинган ва улар Пекиндан бошланиб, курьер бир ҳафта, икки, уч ёки тўрт ҳафта мобайнида етиб бора оладиган чегараларни белгилаган.

Хитойда марказий бюрократик тузилма жуда самарали бўлиб, унда юқори даражада профессионал тайёргарликдан ўтган ходимлар ишга олинган ва танлов асосида сараланган. Бу тузилма ягона ҳокимиятнинг пойдеворини мустаҳкамлаган. Унинг бирлиги, Рим империясидаги каби, кучли ва илдиз отган маданий устунлик ҳисси орқали мустаҳкамланар ва қонунийлашар эди. Бу ҳиссиётни конфуцийлик мустаҳкамлар, унинг фалсафий таълимоти империя учун ўта зарур бўлиб, уйғунлик, иерархия ва интизомга катта урғу берар эди. Хитой — Осмон ости империяси — коинот маркази сифатида кўрилган бўлиб, унинг чегарасидан ташқарида фақат "бошқа маданиятлар" яшаган.

Хитойлик бўлиш маданийлик аломати ҳисобланган ва шу сабабли бошқа дунё Хитойга муносиб ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак эди. Ушбу ўзгача устунлик ҳиссини Хитой императори ҳатто XVIII аср охирида Хитойнинг заифлашиб бораётган даврида ҳам Британия қироли Георг IIIга билдирган. Георг IIIнинг элчилари Хитой билан савдо алоқаларини ўрнатиш мақсадида турли британия саноат товарларини совға сифатида тақдим этганларида, император қуйидагича жавоб берган:

“Биз, осмоннинг ҳукмирони сифатида, Англия қиролига қуйидагиларни кўриб чиқишни тавсия этамиз: Осмон ости империяси, тўрт денгиз орасида ҳукмронлик қилиб, нодир ва қимматбаҳо нарсаларга эҳтиёж сезмайди... ва сизларнинг саноат маҳсулотларингизга ҳам эҳтиёжимиз йўқ. Биз, шунингдек, сизга хизмат қилаётган элчиларингизга омон-эсон уйларига қайтишларини буюрдик. Эй қирол, бизга садоқат билан муҳрланган ҳурматингизни изҳор этинг ва абадий бўйсунишга қасам ичинг”.

Хитой империясининг таназзули ва қулаши асосан ички омиллар билан изоҳланади. Мўғуллар ва кейинчалик "бошқа маданиятлар" Хитойнинг ички чарчоқлари, таркибсизлик, гедонизм ва иқтисодий ҳамда ҳарбий соҳаларда қурилиш қобилиятини йўқотгани туфайли ғалаба қозонган. Британия 1839–1842 йиллардаги "опий урушлари"да, Япония эса бир асрдан кейин Хитойнинг аҳволидан фойдаланиб уни енгди. Бу эса ХХ асрда Хитойнинг маданий маънавий шикастланишини келтириб чиқарди, бунда Хитойнинг маданий устунликка бўлган ички ҳисси унинг постимперия давридаги ҳақоратли сиёсий воқелик билан зиддиятга кирган эди.

Рим мисолида бўлганидек, Хитой империясини ҳам ҳозирда минтақавий давлат сифатида кўриш мумкин. Бироқ, Хитой ўзининг энг юқори даврида дунёнинг ягона тенгсиз давлати бўлиб, ҳеч бир бошқа давлат унинг ҳудудий экспансиясига қаршилик кўрсатолмаган бўлар эди. Хитой тизими мустақил ва ўз-ўзини таъминловчи бўлиб, асосан умумий этник мансублигига асосланган, марказий ҳокимият эса этник жиҳатдан бошқа бўлган ва географик жиҳатдан узоқ ҳудудларга камроқ таъсир кўрсатган.

Катта ва ҳукмрон этник ўзак Хитойга империясини мунтазам равишда қайта тиклаш имконини берган. Шу жиҳатдан, Хитой бошқа империялардан фарқ қилади. Бошқа империяларда ҳукмронлиги кучли, лекин сони оз бўлган халқлар ўзларидан кўпроқ аҳолига эга, этник жиҳатдан фарқли бўлган халқлар устида ҳукмронлик ўрнатганлар. Бироқ, агар бундай империяларда озчилик ҳукмронлигининг мавқеи заифлашса, унинг тикланиши имконсиз бўлган.

Бугунги кунда жаҳон давлати тушунчасига нисбатан яқинроқ аналогияни топиш учун биз Мўғул империясининг ажойиб тажрибасига назар ташлашимиз керак. Мўғул империяси кучли ва яхши ташкил этилган душманларга қарши қаттиқ кураш натижасида вужудга келди. Унинг қурбонлари орасида Польша ва Венгрия қиролликлари, Муқаддас Рим империяси, бир нечта рус князликлари, Багдад халифати ва кейинчалик Хитойнинг Сун сулоласи ҳам бўлган.

Чингизхон ва унинг ворислари ўз рақибларини енгиб, марказлашган назоратни ўрнатдилар. Бугунги геосиёсат мутахассислари буни "дунёнинг юраги" ёки жаҳон ҳукмронлиги учун таянч нуқта деб баҳолайдилар. Евроосиё қитъасидаги уларнинг империяси Хитой денгизи қирғоқларидан кичик Осиёдаги Анатолиягача ва Марказий Европагача ёйилган эди. Фақат сталин давридаги Хитой-Совет блогининг авж палласида Евроосиё қитъасидаги Мўғул империясига тенглаша оладиган рақиб пайдо бўлди.

Рим, Хитой ва Мўғул империялари кейинги жаҳон ҳукмронлиги даъвогарлари учун минтақавий ўрнак бўлган. Рим ва Хитой ҳолатида, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан юксак даражага эришилган бўлса, Мўғулистондаги ҳокимият кўпроқ ҳарбий юришлар ва маҳаллий шароитларга мослашиш орқали амалга оширилган.

Мўғулистоннинг империявий ҳокимияти асосан ҳарбий устунликка асосланган эди. Улар тезкорлик билан қўшинни жойлаштириш ва тўплаш имкониятига эга бўлган қўшинларининг кучли ва шафқатсиз тактикаси туфайли ғалабага эришди. Аммо, Мўғулистон ҳокимияти мукаммал иқтисодий ёки молиявий тизимга эга эмас эди. Мўғул ҳукмдорлари озчиликни ташкил этганлиги боис ўз-ўзидан тикланадиган ҳукмрон табақа бўла олмаганлар. Уларда маданий ёки этник устунлик ҳисси ҳам йўқ эди.

Ҳақиқий манзарада, Мўғул ҳукмдорлари маданият жиҳатидан ривожланган халқларга аста-секин мослашиб, ассимиляцияга мойил эканликларини кўрсатдилар. Масалан, Чингизхоннинг невараларидан бири Хитойда Конфуцийликни тарғиб қилувчи бўлиб, бошқаси эса Форсда мусулмон ҳукмдорга айланди. Шу омил — ҳукмдорларнинг бошқарув остидаги халқлар билан ассимиляцияси, бошқа сиёсий маданиятнинг йўқлиги билан бирга, империянинг таназзулига олиб келди. Мўғул давлати ягона марказдан бошқариш учун ҳаддан ташқари катта бўлиб кетди ва уни бир неча мустақил қисмларга бўлиш уринишлари тез ассимиляцияга олиб келиб, тезроқ тарқалиб кетишига сабаб бўлди.

Шундан кейин Европа жаҳон ҳокимиятининг маркази ва асосий майдонига айланди. Уч аср мобайнида Евроосиё қитъасининг шимоли-шарқидаги кичик қисми ҳақиқий жаҳон ҳукмронлигига эришди ва дунёнинг барча қитъаларида ўз мавқеини сақлаб қолди. Аммо, бу империялар, айниқса ХХ аср бошларида, Европанинг ғарб қисмидан ташқарида фақат Хитой, Россия, Усмонийлар империяси ва Эфиопия мустақиллигини сақлаб қолган эди.

Ғарбий Европанинг ҳукмронлиги жаҳон ҳукмронлигига тенг келмаган. Европа ўзининг денгиз ортидаги империявий устунлигини фақат тинмасдан денгиз тадқиқотлари ва савдо кенгайишлари ҳисобига эришган. Бу жараён Европа ичидаги етакчи давлатлар ўртасида нафақат денгиз ортидаги доминионлар, балки Европа ичидаги ҳукмронлик учун ҳам курашни қамраб олган. Бунинг натижасида Европа ҳукмронлиги қитъада бир давлатнинг устунлиги эмас, балки Европа маданиятининг жаҳон ҳукмронлиги сифатида намоён бўлди.

XVII асрнинг ўртасига қадар Испания Европанинг энг қудратли давлати ҳисобланган. XV аср охирига келиб, Испания денгиз ортидаги ҳудудлари ва жаҳон ҳукмронлигига даъволари билан йирик империяга айланди. Империянинг ягона доктринаси ва миссионерлик ҳиссини кучайтирган асосий омил дин бўлган. Ҳақиқатда, Папа Испания ва унинг денгиздаги рақиби бўлган Португалия ўртасида воситачи бўлиб, дунёни Тордесильяс (1494) ва Сарагоса (1529) шартномаларига биноан испан ва португал колониал ҳудудларига бўлиб берди. Аммо Испания Англия, Франция ва Голландия билан тўқнаш келганда, на Европада, на денгиз ортида ўз ҳукмронлигини сақлаб қолди.

Испания ўзининг устунлигини аста-секин Францияга бой берди. 1815 йилгача Франция Европада етакчи давлат бўлиб, унинг ҳокимияти Европа рақиблари томонидан доимий равишда чекланиб келди. Наполеон ҳукмронлиги даврида Франция Европа устида ҳақиқий гегемония ўрнатишга яқин келди. Агар у муваффақиятга эришганида, жаҳон ҳукмронлиги мақомига эга бўлиши мумкин эди. Аммо Европа коалицияси билан тўқнашувдаги мағлубияти қитъада нисбий кучлар мувозанатини тиклади.

Кейинги бир аср давомида, Биринчи жаҳон урушига қадар, Буюк Британия дунёнинг денгиздаги ҳукмронлигини қўлга киритди. Лондон жаҳоннинг асосий молиявий ва савдо марказига айланди, Британия флоти эса “тўлқинлар ҳукмдори” бўлди. Британия денгиз ортида мутлақ қудратга эга бўлган, бироқ Европада якка ўзи ҳукмронлик ўрната олмаган. Бунга ўрнига, Британия Европа қитъасида Россия ёки Германия ҳукмронлигига йўл қўймаслик учун мувозанатли дипломатия ва англо-француз келишувига таянган.

Буюк Британиянинг денгиз ортидаги империяси аввало географик кашфиётлар, савдо ва истилоларнинг мураккаб қўшилиши орқали барпо этилган. Рим ва Хитой мисолида бўлгани каби, Британия ҳам маданий устунлик концепциясида ўз қудратини топган. Бу устунлик нафақат ҳукмрон синфнинг менсимаслик нуқтаи назарини, балки Британияга бўлган ҳурмат ҳиссини кучайтирган. Жанубий Африканинг биринчи қора танли президенти Нельсон Мандела айтганидек: “Мен Британия мактабида тарбияландим, ўша вақтда Британия дунёдаги барча энг яхши нарсаларнинг уйи эди. Британиянинг бизга таъсирини мен инкор этмайман”. Маданий устунлик ҳокимиятни сақлаб қолишда катта қўшинларга эҳтиёжни камайтирди. 1914 йилга келиб, бир неча минг британ ҳарбий ва фуқаролик хизматчилари 11 миллион квадрат миллик ҳудуд ва деярли 400 миллион нобританларни назорат қилиб келган.

Хулоса қилиб айтганда, Рим ўз ҳукмронлигини асосан ҳарбий тузилманинг ривожланганлиги ва маданий жозибаси орқали таъминлади. Хитой эса ўз ҳокимиятини самарали бюрократик аппарат, умумий этник мансублик ва кучли маданий устунлик ҳисси орқали мустаҳкамлаган. Мўғул империяси эса ҳарбий тактика ва маҳаллий халқларга мослашув комбинациясига асосланган эди. Британлар (шунингдек, испанлар, голландлар ва французлар) эса савдо ривожланиши орқали ўз қудратларини кенгайтириб, маданий ўзини намоён қилиш асосида ҳокимиятни сақлаб қолдилар. Бироқ ушбу империяларнинг ҳеч бири ҳақиқий жаҳон давлати бўлмаган. Ҳатто Буюк Британия ҳам Европани тўлиқ назорат қилмаган, балки мувозанатни сақлаган. Европанинг барқарорлиги Британиянинг халқаро ҳукмронлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди ва Европанинг ўзи ўзини таназзулга олиб келганда, Британиянинг етакчи роли ҳам ўз ниҳоясига етди.

Ҳозирги кунда АҚШнинг жаҳон давлати сифатидаги кўлами ва таъсири ўзига хос. Улар нафақат бутун дунё океанлари ва денгизларини назорат қиладилар, балки қўшинларни қўндириш ва соҳиллар назорати бўйича кучли имкониятларга эга бўлиб, ўз ҳокимиятини қуруқликда ҳам амалга оширишга имкон яратмоқда. Улар Евроосиёнинг ғарб ва шарқий чегараларида ўз ҳарбий кучларини мустаҳкам жойлаштириб, Форс кўрфазини ҳам назорат қилиб келади. Америка вассаллари ва қарам давлатлари Евроосиё қитъасининг турли ҳудудларига тарқалган бўлиб, айримлари Вашингтон билан янада мустаҳкам алоқалар ўрнатишга интилаётганини кўрсатади.

Американинг иқтисодий динамизми унинг жаҳон лидерлигини таъминловчи асосий шарт ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Америка иқтисодиёти барча бошқа мамлакатлар иқтисодиётидан мустақил бўлиб, дунё ЯИМнинг 50% дан ортиғини таъминлаб келган. Ғарбий Европа ва Япония иқтисодиётининг тикланиши, ортидан Осиёда иқтисодий ривожланишнинг юзага келиши Америка улушини пасайтирган бўлса-да, 1990-йиллар охирига келиб дунё ЯИМдаги улуши тахминан 30% даражада барқарорлашган.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, Америка илмий ютуқларни ҳарбий мақсадларда қўллашда етакчилигини сақлаб қолди ва уни янада кенгайтирди, шу орқали жаҳон миқёсида техник жиҳатдан тенгсиз қуролли кучларни яратди. Шу билан бирга, Америка иқтисодий ривожланиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ахборот технологияларидаги устунликни сақлаб қолди. Америка ўзининг илғор технология соҳасидаги етакчилигини ҳимоя қилишга ва ушбу соҳаларда ишлаб чиқариш самарадорлигини янада оширишга муваффақ бўлмоқда.

Россия ва Хитой АҚШнинг гегемониясига қарши туриши мумкин бўлган давлатлардан саналади. 1996 йил бошида Россия президенти Борис Ельциннинг Пекинга ташрифи давомида, икки давлат Америка таъсирига нисбатан ўзаро баёнот берди. Уларда АҚШ учун таҳдид солувчи ядровий арсеналлар мавжуд бўлса-да, уларни кенг кўламли таъсирга эга қилиб, дунё миқёсида таъсир ўтказиш воситаларига эга эмаслар.

Қисқача айтганда, АҚШ жаҳон ҳукмронлиги учун муҳим бўлган тўрт соҳада етакчилик қилади:

1. Ҳарбий соҳада жаҳон миқёсида тенгсиз қўшинларни жойлаштириш имкониятларига эга;

2. Иқтисодий жиҳатдан дунё ривожланишида асосий куч бўлиб қолмоқда;

3. Технологик жиҳатдан илмий ва техник соҳаларда мутлоқ етакчиликка эга;

4. Маданий жиҳатдан Америка жаҳон ёшларини ўзига жалб қилади, бу эса Америкага бошқа бирон-бир давлатга тенг бўлмаган сиёсий таъсир беради.

Айнан ушбу тўрт омилнинг уйғунлашиши Америкага ҳақиқий маънода ягона жаҳон супердавлати мақомини беради.

(давоми бор, инша Аллоҳ)

Абу Муслим тайёрлади