loader
Foto

Месси жамоаси билан АҚШда мағлуб бўлиб, дабдаласи чиқди

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ўйнайдиган Америка клуби "Интер Майами" кутилмаганда АҚШ чемпионати плей-оффидан чиқиб кетди, деб хабар беради Tengri Sport.  



MLS (Американинг Олий футбол лигаси) плей-оффининг 1/8 финалида "Интер Майами" "Атланта"га қарши ўйнади. Биринчи ўйинда Мессининг жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда рақиблар ғалаба қозониб, серияни учинчи ўйинга олиб ўтишди.  



Қарорли ўйин "Интер Майами" стадионида бўлиб ўтди. Ҳозирнинг ўзидаёқ, 17-дақиқада, Матиас Рохас Мессининг зарбасидан қайтган тўпни дарвозага киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.  



Бироқ 21-дақиқада ҳисоб "Атланта" фойдасига ўзгарди: Жамал Тияре жуда тезкор икки гол урди. 65-дақиқада Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди, буни ўзи учун камёб усул — бош билан зарба орқали амалга оширди.  

"Атланта" 76-дақиқада жавоб қайтарди: Бартош Слиш дарвоза олдидаги узатмадан кейин гол киритди, ва бу ғалаба голи бўлди.  

Ўйин 2:3 ҳисобида "Атланта"нинг ғалабаси билан якунланди.  Месси жамоаси билан варварак қилинди.



Шу тариқа, "Интер Майами" плей-оффнинг биринчи босқичидаёқ мусобақадан чиқиб кетди, гарчи улар турнирнинг фаворитларидан бири сифатида кўрилган эди. Октабр ойи бошида жамоа мунтазам чемпионатни муддатидан аввал ғалаба билан якунлаган эди.  



Маълумот учун  

Американинг MLS мусобақаси икки босқичдан иборат: мунтазам чемпионат ва плей-офф серияси. Мунтазам чемпионатда жамоалар Ғарбий ва Шарқий конференцияларга бўлинади. Баъзи жамоалар ўзаро уч марта учрашса, бошқалари икки ёки бир марта ўйнайди.  



34 ўйиндан кейин мунтазам чемпионат ғолибига MLS Supporters Shield мукофоти топширилади, бу жамоага КОНКАКАФ Чемпионлар лигасига йўлланма ҳам беради. Мунтазам чемпионат тугагач, 18 жамоа плей-офф ўйинларида иштирок этади. Ҳар бир конференциянинг 1-7-ўринлари 1/8 финалга чиқади, 8- ва 9-ўриндаги жамоалар эса охирги йўлланма учун ўзаро ўйнашади.  



MLS финали 6 декабрь куни бўлиб ўтади. 

Абу Муслим (энг холис футбол шарҳловчиси)