Бу йил Янги йил байрамининг асосий тадбирлари Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қаршисида ташкил этилади, деб ёзади ЎзА.
Айни пайтда байрамни юқори савияда ўтказиш, ташриф буюрувчиларга ўзгача кайфият бағишлаш учун қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Майдонга бош арча ўрнатилиб, турли ўйинчоқлар, ранг-баранг чироқлар билан безатилган. Байрам ўтказиладиган майдон ўзига хос тарзда безатилган бўлиб, янги йил байрамига тўла кўринишга келтирилмоқда.
Бундан ташқари, байрам дастурлари, театрлаштирилган томошалар, янги йил ярмаркалари учун махсус жойлар тайёрланмоқда.
Бу ерда байрам тадбирлари 25 декабрдан 10 январгача давом этади.
Милодий сана (Григориан ва Юлиан тақвимларига асосланган календарь) Исо Масиҳнинг туғилган йилидан бошланган, деб ҳисобланади. Бу календарь системаси Исо Масиҳнинг туғилиш санасини милоднинг боши сифатида белгилайди ва бу йил "Милод" деб аталади. (ва байрам қилинади)
Милодий сўзи арабча "милод" (مولد) сўзидан келиб чиққан бўлиб, маъноси "туғилиш" (рождество) ёки "туғилган вақт" деганидир. Бу сўз Исо Масиҳнинг туғилиш санасига ишора қилиб ишлатилади.
Абу Муслим