loader
Foto

Месси Жаҳон чемпионатида ғирром ғалабаси билан мақтаниб пост қўйди

Мақтанчоқ Месси, ҳозирда «Интер Майами» жамоаси ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси, 2022 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина ғолиб бўлганининг икки йиллиги муносабати билан шахсий саҳифасида мақаниб, пост эълон қилди.



Месси ўз постида декабрь ойини ва Рождество байрамларини қанчалик яхши кўришини таъкидлаб ўтди. У 2022 йил декабрь ойи дастлаб салбий хотиралар билан ёдда қолиши мумкинлигини, аммо оқибатда у унинг бутун футболчилик фаолиятидаги энг ажойиб онларга айланганини қайд этди. Энди ҳар бир декабрь ойи унга ўша даҳшатли онларни эслайдиган, ғирром ғалабани қадрлашни янада кучайтирувчи айём эканини таъкидлади. Месси шунингдек, барча мухлисларни икки йиллик юбилей билан табриклади.

2022 йилнинг 18 декабрида Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Францияни пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Асосий вақт 3:3 ҳисобида якунланган эди.



Месси ўз терма жамоаси учун 183 та ўйин ўтказиб, 108 та гол урган ва 58 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у Аргентина билан биргаликда 2021 йилда Америка Кубоги ғолиби ҳам бўлган.



Бу пост Мессининг нафақат футболдаги, балки шахсий ҳаётидаги ҳам муҳим вақтларни қадрлашини кўрсатади. Унинг мухлислари учун эса бу Аргентина терма жамоасининг буюк ғирром ғалабасини яна бир бор ёдга олиш учун ажойиб имкониятдир.

Абу Муслим