Қирғизистон президенти Садыр Жапаров диний ташкилот вакилларига уйма-уй юриб, динни тарқатиш ёки мажбуран ўргатишни тақиқловчи қонунни имзолади.
Жапаров ўз мурожаатида айрим фуқаролар бегона шахсларнинг уйларга кириб, эшикларни тақиллатиб юришига қарши эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, уйларга бориб даъват қилиш тартиби яхши йўлга қўйилмаган. Қайси ташкилот бу ишларга рухсат бериши, кимлар қатнашиши мумкинлиги ва тарқатилиши мумкин бўлган материаллар қандай бўлиши каби саволлар ҳал этилмаган.
Президент Муфтийлик ва Уламолар кенгашини даъватларнинг аниқ талаб ва қоидаларини ишлаб чиқишга чақирди. У шундай қоидалар жорий этилгандан сўнг даъват қилишга рухсат берилиши мумкинлигини таъкидлади.
Аввалроқ парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция бўйича қўмитаси "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Унда диний ташкилотларга уйларга ва бошқа нотурар жойларга бориб, динни тарғиб қилиш учун турли адабиётлар ва варақалар тарқатиш тақиқланган.
Қабул қилинган қарор фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва радикал ғояларни тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган.
Мурожаат
Ҳурматли қирғизистонликлар!
Бугун мен дин тўғрисидаги қонунни имзоладим.
Бизнинг юртдошларимизнинг баъзилари, дин қоидаларига чуқур риоя қилган ҳолда, қонунни рад этишни сўрашди. Шу билан бирга, дунёвий қарашга эга бўлган фуқаролар ҳам борки, улар қонунни имзолаш ва кучга киритишда қатъий талаб қўйишди.
Биз унутиб қўймаслигимиз керакки, бизнинг мамлакатимизда дунёвий қарашдаги фуқаролар сони қатъий диндорлар билан тенг.
Улар таниш бўлмаган одамларнинг уйма-уй юриб эшикларни тақиллатишига қарши чиқишмоқда. Одамлар ушбу сайр қилувчи даъватчилар ким эканлиги, уларда Муфтийят, қозият ёки хатибия томонидан берилган гувоҳномалар борми ёки йўқми, улар қандай ташкилот ёки йўналишни тарғиб қилаётганини ва бу йўналиш бизнинг динимизга зид эмаслигини аниқлашни хоҳлашмоқда.
Қонунда фақат бир баҳсли масала бор — бу уйма-уй юриш орқали даъват қилиш масаласи.
Бизда ҳалигача уйма-уй юриш орқали даъват қилиш (Қыдыруу) тартибга солинмаган. Бундай даъват учун рухсатни ким беради, кимлар қатнашиши мумкин, қандай билим талаб қилинади, даъватни ким ўтказиши мумкин, тарқатилиши мумкин бўлган варақалар ёки китоблар қандай, ва бу материалларни ким текшириши кераклиги ҳақида аниқ белгилар йўқ.
Фуқароларимиз орасида оилаларини ва болаларини назоратсиз, тирикчиликсиз қолдириб, 3 кун, 40 кун ёки ҳатто 4 ойга кетиб қолиш ҳолатлари мавжуд. Бундай қилиш мумкинми? Аввало, ўз оиласини камида озиқ-овқат билан таъминлаш керак эмасми, шундан сўнг динни тарғиб қилишга йўл олиш мумкин.
Ҳеч ким даъватга қарши эмас. Тўғри даъват ҳеч қачон бизга зарар етказмайди. Ҳозирча уни масжидларда, тўйларда, жаноза маросимларида, бозорларда ёки одамлар йиғиладиган бошқа жойларда ўтказишингиз мумкин. Кейинчалик, уйма-уй юриш орқали даъват қилиш ҳам йўлга қўйилиши мумкин.
Муфтийят ва Уламолар Кенгаши аниқ талаблар ва қоидаларни белгилаши керак: ким иштирок этиши мумкин, қайси орган гувоҳнома беради, ким назорат қилади, ва бизга тақдим этилиши лозим. Биз бунга кўмаклашамиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ.
Мен, масалан, ҳеч қачон динга қарши чиқмайман. Мен бутун ҳаётини дин йўлига бағишлаган ҳожи ва мулла инсоннинг фарзандиман. Дин нималигини яхши тушунаман.
Агар мен ҳозир шундай фикрласам: «Фақатгина қатъий диндорларнинг муҳаббатини йўқотмаслик учун ушбу қонун лойиҳасини рад этаман, келажак эса муҳим эмас», мен фақатгина оддий фуқаро сифатида эмас, балки мамлакат президенти сифатида фикр юритяпман.
Сўнгги вақтларда нотўғри оқимларни тарғиб қилувчи радикал материаллар ва китоблар тарқатиш ҳолатлари кўпайди.
Агар Муфтийят ва Уламолар Кенгаши аниқ қоидаларни ишлаб чиқиб, бу жараённи тартибга солса, у ҳолда уйма-уй юриш орқали даъват қилиш келажагимиз учун фойдали бўлади.
Бизнинг халқимиз 33 турли оқимга бўлиниб кетган.
Мен уларнинг рўйхатини келтираман.
Қирғизистонда суд томонидан тақиқланган оқимлар, улар тақиққа қарамай ҳали ҳам фаолият юритишмоқда:
1. Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий;
2. Ат-Такфир Валь-Ҳижра;
3. Яқин Инкар;
4. Жабҳат ан-Нусра (Сурия ҳудудига кетишган);
5. Катибат ал-Имам ал-Бухорий (Сурия ҳудудига кетишган);
6. Жаннат Ошиқлари (Сурия ҳудудига кетишган).
Мамлакатимизда ушбу оқимларга қарши курашиш мақсадида 544 фуқаромизни Суриядан қайтардик.
Қирғизистон Республикаси суди томонидан экстремистик ёки террористик деб тан олинган ташкилотлар:
1. Ал-Қоида;
2. Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати;
3. Курд халқ конгресси;
4. Шарқий Туркистон озодлик ташкилоти;
5. Туркистон Ислом партияси;
6. Черкови Муна;
7. Жайшул Маҳдий;
8. Жунд ал-Халифат;
9. Ансаруллоҳ;
10. Акромия.
Суд томонидан тақиқланмаган оқимлар:
1. Таблиғи Жамоат;
2. Салафия;
3. Ҳизмат (Гюленчилар);
4. Нуржулар;
Бундай оқимларнинг кўпайиши уларнинг фаол китоб ва варақалар тарқатиши сабабли юз бермоқда.
Муфтийят ва диний уламолар бу масалага тартиб ўрнатишга ёрдам берсин. Ҳозирданоқ чора кўрайлик.
Биз Муфтийят ва Уламолар Кенгашидан таклифлар кутиб қоламиз.
Давлат уларни амалга оширишда кўмаклашади. Қаида-коидаларни тайёрлаш ва тақдим қилиш орқали бу масалани тартибга солишимиз мумкин.